Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятига ўрта асрда ижод қилган муаллиф Клавихонинг ноёб асари нусхасини яратиш ҳуқуқи тақдим этилди.
У Испанияда китоб чоп этиш даври бошланишидан тахминан ярим аср олдин яратилган ва уни нашр этиш бир ярим асрдан кейин амалга оширилган.
Бугунги кунга қадар қўлёзманинг иккита рўйхати маълум. Иккаласи ҳам Испания Миллий кутубхонасида сақланмоқда.
— Бутунжаҳон жамияти раиси Фирдавс Абдухолиқовнинг Испанияга ташрифи давомида ушбу ноёб асарларни кўриш, шунингдек, Испания Миллий кутубхонаси қўлёзмалар бўлими директори, Хавьер Докампо Капилла билан музокара ўтказиш имконияти яратилди. Ўтказилган музокара натижаларига кўра, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятига кундаликнинг қўлёзма нусхасини яратиш ҳуқуқи берилди”, — дейди "Mueller&Schindler" нашриёт уйи Президенти Шарлотта Крамер.
Қўлёзма нусхаси Австриянинг "Muller & Sсhindler" нашриёт уйи ва Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси билан ҳамкорликда нашр этилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон тарихи ва унинг буюк шахсларига бағишланган ажойиб асарларни қайта нашр этиш лойиҳаси Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти фаолиятининг янги йўналиши ҳисобланади.
ЎзА