Жорий йилнинг 22 сентябрида “Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор билан халқаро молия ташкилотларидан Давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш учун жалб этилган маблағлар ҳисобидан “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖга тижорат банклари томонидан аҳолига берилган ипотека кредитларини қайта молиялаштириш учун 3 йил муддатга 12 фоиз ставкада ва фоиз тўловларини ҳар 6 ойда тўлаш шарти билан 300 миллиард сўмгача бюджет ссудаси ажратилиши белгиланди.

Мазкур ҳужжат билан уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида қатор имтиёзлар жорий этилди. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги бошқарма бошлиғи Акбаржон Ниғматов билан суҳбатимиз шу хусусда бўлди.

– Эндиликда иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун кам фоизли ипотека кредитлари ажратиладими?

– Юқоридаги ҳужжатга асосан, Давлат бюджетидан ажратиладиган 300 миллиард сўмгача ссуда маблағлари қайтариб бериш шарти билан “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖга ажратилди. Мазкур компания ўз навбатида тижорат банклари томонидан фуқароларга ажратилган ипотека кредитларини қайта молиялаштириш учун йўналтиради. Кейинчалик мазкур маблағлар ипотека кредит тўловларидан тушган маблағлар ҳисобидан бюджетга тикланади.

Шунингдек, “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖга аҳолига ажратилган ипотека кредитларини қайта молиялаштириш вазифаси юклатилган. Маблағнинг фоиз ставкаси бу тижорат банкларининг ички ипотека кредит сиёсатидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Ҳозирги кунда бу 17,5-18,5 фоизни ташкил этмоқда.

Компаниянинг қайта молиялаштириш йўналиши бирламчи бозор учун қурилган уй-жойларни ипотека кредити асосида сотиб олиш ёки иккиламчи бозордан сотиб олишга қаратилган.

– Кредитнинг максимал миқдори қанчани ташкил этади?

– Уй-жой сотиб олиш учун 323 миллиом сўм, таъмирлаш ишлари учун 80 миллион сўмдан ошмаган миқдорда кредитлар ажратилади. Тижорат банклари томонидан бир қарз олувчига ушбу суммалардан ортиқча миқдорда кредит ажратишга йўл қўйилмайди. Кредитнинг максимал муддатини белгилаш тижорат банклари ички қоидаларига кўра амалга оширилади. Бироқ, компания талабига асосан, турар жой учун олинадиган кредитларнинг энг кам муддати 10 йилга, энг узоқ муддати 20 йилга, таъмирлаш ишлари учун ажратиладиган кредитлар 10 йилдан ошмаган муддатга расмийлаштирилиши зарур.

– Кредит учун етарли бўладиган ойлик даромад қанчани ташкил этади?

Кредит олувчи шахс доимий даромад манбаига эга бўлиши зарур. Кредитнинг ойлик тўлови учун оила умумий даромадининг максимум 50 фоиз етарли бўлади. Мисол учун, оиланинг ойлик даромади ўртача 6 миллион сўмни ташкил этса, кредитнинг бир ойлик тўлови кўпи билан 3 миллион сўмни ташкил этиши зарур. Шунингдек, оиланинг ойлик даромади 10 миллион сўмдан ошмаслиги зарур.

– 2021 йилдаги субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномаларнинг муддати қанчага узайтирилди?

– 2021 йилда аҳолига субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарнома берилди. Унинг муддати 12 ой этиб белгиланган эди. Уй-жой сотиб олишга улгурмаган, субсидия хабарномаси муддати ўтиб кетган аҳолининг мурожаатлари, маҳаллий ҳокимият органлари томонидан ташаббус билан чиққан таклифлар инобатга олинган ҳолда 2021 йилда берилган субсидия хабарномаси тўлов муддати йил якунига қадар узайтирилди.

– Юқоридаги ҳужжатда пардозсиз, яъни халқ тили билан айтганда “коробка” уйлар учун ҳам субсидия берилиши белгиланган. Бунинг тартиби қандай?

– Мазкур қарорга асосан уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган, даромади юқори бўлмаган фуқароларни уй-жой сотиб олишларида ипотека кредити бўйича субсидиялар ажратиш ва улар бўйича солиқ имтиёзларини бериш назарда тутилган. Яъни 2023 йил 1 январдан бошлаб субсидия асосида уй-жой сотиб олган фуқаро йиллик даромадидан 9 миллионга яқин маблағни иқтисод қилиш имконига эга бўлади.

Яъни меҳнатга ҳақ тўлаш минимал миқдорининг 80 баробаригача бўлган суммада кредитни фоиз ва асосий қарз тўловларига йўналтирган қисмидан даромад солиғидан озод қилинди. Бундан ташқари 2022 йил 1 январдан бошлаб пудрат ташкилотлари томонидан бирламчи бозор учун пардозсиз қурилган уй-жойлар учун ҳам субсидия тўлаш тартиби жорий этилди. Шу кунгача, бу тартиб халқ тили билан айтганда “под ключ” ҳолатда қурилган уй-жойларга татбиқ этилар эди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/H9LInkOeuMw" title="ИККИЛАМЧИ БОЗОР УЧУН ПАСТ ФОИЗЛИ ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ ОЧИЛДИ" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

– Хусусий ташкилотда фаолият юритаётган фуқароларга ҳам субсидия бериладими?

– Субсидия асосида уй-жой сотиб олишда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги тегишли қарори тасдиқланган. Мазкур қарорга асосан субсидия бериладиган фуқароларнинг ижтимоий мезонлар асосида баҳолаш жорий этилган.

Унга асосан иккита мезон бўйича кўриб чиқилади. Яъни биринчидан, фуқаронинг номида уй бор ёки йўқлиги кадастр органлари томонидан баҳолаб берилади. Бундан ташқари фуқаронинг даромади ўрганилади. Субсидия бу шахсга эмас, оилага ажратилади. Бу дегани турмуш қурмаган ёки оиласи йўқ одам субсидия олмайди деган маънони бермайди. Агар оилали бўлса, оилавий даромади инобатга олинади. Ёлғиз бўлса, ўзининг даромади инобатга олинади. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг минимал миқдорининг 2,7 баробари минимал чегара ҳисобланади.

– Маълумотларга кўра, 2021 йилда мамлакатимизда 90 мингдан ортиқ фуқаро уй-жой олиш мақсадида субсидия сўраб ариза билан мурожаат қилган. Улардан қанчасининг аризаси қаноатлантирилган?

– 2021 йилда мамлакатимизда 90 мингдан ортиқ фуқаро уй-жой олиш мақсадида субсидия сўраб ариза билан мурожаат қилган. Улардан барча ижтимоий мезонлар асосида баҳолаш натижасига кўра, 25 мингдан ортиқ фуқарога субсидия асосида уй-жой ажратиш тўғрисида хабарнома тақдим этилган. Бугунги кун ҳолатида 13 мингдан ортиқ фуқаро ўз уй-жойларига эга бўлиб, субсидия маблағларини қабул қилиб олди.

Субсидия ажратиш тартибига асосан, маълум ижтимоий мезонларни баҳолаш учун масъул ташкилотлар белгиланган. Мамлакатимизда 218 та туман шаҳар бўлса, ҳар бирида алоҳида мустақил комиссиялар ташкил этилган. Комиссиялар туман ҳокимининг биринчи ўринбосари томонидан мувофиқлаштирилади. Агар фуқаро томонидан ариза топширилса-ю, у асоссиз равишда рад этилса, биринчи навбатда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, яъни комиссияси раҳбарига мурожаат қилиш керак.

2022 йил давомида субсидияни ўзлаштира олмаса фуқаро ўз аризасига биноан туманда ташкил этилган комиссия раисининг номига ариза беради. Фуқаронинг хоҳишига биноан субсидия хабарномаси бекор қилинади ва тизимдан ўчирилади. Бу фуқарога субсидия ажратилмади деб қабул қилинади. Кейинги йил белгиланган тартибда қайта ариза топшириб субсидия олиши мумкин

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратилмоқда (+видео)