Толибон Афғонистонга бензин, дизель ёнилғиси ва буғдой етказиб бериш бўйича Россия билан дастлабки келишувни имзолади. Бу ҳақда Афғонистон савдо ва саноат вазири Ҳожи Нуриддин Азизий “Reyter” агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Азизийнинг сўзларига кўра, вазирлик савдо ҳамкорларини диверсификация қилиш устида ишламоқда, Россия Толибон маъмуриятига хом ашёнинг жаҳондаги ўртача нархи даражасида чегирма таклиф қилган.

Мазкур лойиҳа Афғонистондаги янги ҳукуматнинг биринчи йирик халқаро иқтисодий келишувидир.

Ҳужжатга биноан, Россия ҳар йили, тахминан, бир миллион тоннадан бензин ва дизель ёнилғиси, 500 минг тонна суюлтирилган газ, икки миллион тонна буғдой етказиб беришни назарда тутади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россия Афғонистонга ёнилғи, газ ва буғдой етказиб беради