Мамлакатимизда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасининг жадал ривожланиши таъминланмоқда. Шунингдек, аҳолини иш билан таъминлаш орқали камбағалликни камайтириш ва ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтиришда ҳам хизматлар соҳасининг алоҳида ўрни бор.

“Ўзмиллийбанк” АЖ  Бектемир филиали томонидан 2022 йил 1-ярим йилликда ажратилган кредитлар асосида саноат соҳасида 450 миллиард  сўмлик 10 та лойиҳа, қишлоқ хўжалигида 47 миллиард сўмлик 3 та лойиҳа,  хизмат кўрсатишда 2,8 миллиард сўмлик 4 та лойиҳа  ҳамда  бошқа соҳаларда  116 миллард  сўмлик  110 та лойиҳа амалга оширилган. Тадбиркорлик субъектларига кредит маблағлари ажратилиши натижасида 1 минг 805 та янги иш ўринлари яратилган. 

“Ўзмиллийбанк” АЖ Бектемир филиалида жами 44 минг 791 нафар мижозга хизмат кўрсатилди. Шундан 43 минг 926 нафари жисмоний шахслар ва 865 нафари юридик шахслар ҳисобланади. Жисмоний шахсларнинг жами депозит қўйилмалари 37,1 миллиард сўмни ташкил этади. Тўлов пластик карточкаларидан фойдаланишда қулайликлар яратиш мақсадида жойларда 5 та банкомат, 380 та савдо терминаллари дислокация қилинган. Бундан ташқари, аҳолига валюта амалиётларида қулайликлар яратиш мақсадида   филиалга тегишли 1 та валюта айирбошлаш шохобчаси ва 24/7 режимда хизмат кўрсатувчи 1 та автоматлаштирилган валюта айирбошлаш шохобчаси (банкомат) шахар ва туман фуқароларига ҳамда ташриф буюрган меҳмонларга хизмат кўрсатмоқда. 

Банк мижозларининг 65 фоизи масофадан бошқариладиган банк хизматларидан фойдаланмоқда. Бунда ҳисобрақамларда банк айланмаларини амалга ошириш, онлайн кредит расмийлаштириш ёки кредит қарздорлигини қоплаш, халқаро ва миллий пластик карточкаларда хар қандай банк амалиётлари ҳамда тўловларни амалга ошириш, омонат расмийлаштириш амалиётлари, хорижий валюталарда конверсион амалиётлар, пул ўтказмалари каби банк хизматларидан масофадан фойдаланиш мумкин. 

Туманда жорий йилнинг 1-ярим йиллик якуни бўйича хизмат кўрсатиш хажми 4 триллион 668 миллиард сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати 129,9 фоизга етган ҳамда 19,1 мингта янги иш ўрни яратилган. Йил бошидан янги ташкил этилган хизмат кўрсатиш корхоналари сони 3 минг 470 тани ташкил этади. 2022 йилда вилоятда хизмат кўрсатиш ҳажмини 23,1 триллион  сўмга етказиш режалаштирилган бўлиб, бунда 64 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилиши белгиланган.  

“Ўзмиллийбанк” АЖ  хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритувчи  “GOLD BRICKS”, “SABNUR HOLDING”, “TASHKENT HOTELS”, “UROLOGIC COMPLEX” каби корхоналар билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Хусусан, “GOLD BRICKS” МЧЖ декоратив, стандартдаги жами 18 турдаги ғишт ишлаб чиқариш билан шуғулланади. “GOLD BRICKS” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган лойиҳанинг умумий қиймати 3 миллион 900 минг АҚШ доллари бўлиб, банк томонидан ажратилган маблағ 2 миллион 550 минг АҚШ долларини ташкил этади. Бу ерда 60 нафарга яқин фуқаро иш билан таъминланган. 

“TASHKENT HOTELS” МЧЖ  томонидан  ҳам  умумий қиймати 2 миллиард 200 миллион сўм миқдоридаги лойиҳа  амалга оширилмоқда. Банк томонидан меҳмонхона хизматларини кўрсатиш ва кўламини кенгайтиришга нотурар жой сотиб олиш учун ажратилган маблағ 1 миллиард 500 миллион сўмни ташкил этади. Меҳмонхонада 10 дан ортиқ фуқаро иш билан таъминланган. 

“Ўзмиллийбанк” АЖнинг асосий ҳамкорларидан бири бўлган “UROLOGIC COMPLEX” МЧЖга кўрсатилаётган хизматлар кўламини кенгайтириш, урология, онкурология, жарроҳлик ва гинекология йўналишларида жарроҳлик амалиёти кўламини ошириш, янги амбулатор-стационар тиббиёт пунктини жиҳозлаш учун 1 миллиард 950 миллион сўм миқдорида кредит ажратилган.   

Лойиҳанинг умумий қиймати 5 миллиард сўм бўлиб, янги амбулатория врачлик пункти ишга тушиши муносабати билан яна 20 нафар мутахассиснинг иш билан таъминланишига эришилган. 

Муҳайё Тошқораева, 
ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк” АЖ: Мижозларнинг 65 фоизи масофадан бошқариладиган банк хизматларидан фойдаланмоқда