ШҲТ мамлакатлари таҳлилий иқтисодий марказлари Консорциумининг йиллик якуний йиғилишида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази саноат кооперацияси ва таъминот занжирларининг ишончли ишлашини таъминлаш соҳасида иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.

Шу йилнинг 22 сентябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) мамлакатлари таҳлилий иқтисодий марказлари Консорциуми Хитой томони раислигида видеоконференция форматида жорий йилги якуний йиғилишини ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Консорциумда Ўзбекистон томонидан аъзо бўлиб қатнашмоқда.

Йиғилишда ШҲТ Котибияти ҳамда Консорциумга аъзо бўлган иқтисодий илмий марказлар ва муассасалар, жумладан, Ҳиндистон ташқи савдо институти ва Ҳиндистон Савдо ва саноат вазирлигининг Минтақавий савдо маркази; Қозоғистоннинг "Иқтисодий тадқиқотлар институти" АЖ; ХХР Коммерция вазирлиги ҳузуридаги Халқаро савдо ва иқтисодий ҳамкорлик академияси ҳамда ХИФАнинг Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё институти; Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Иқтисодий сиёсат тадқиқотлари институти; Покистон Савдо ва тараққиёт институти (PITAD); Россия ташқи савдо академиясининг Халқаро иқтисодиёт ва молия институти; Тожикистон Миллий фанлар академиясининг Иқтисодиёт ва демография институти вакиллари иштирок этди.

Хитой Халқ Республикаси савдо вазирлиги ўринбосари Цян Кэмин ва ШҲТ Бош котиби Чжан Мин Консорциум иштирокчиларига табрик сўзи билан мурожаат қилди.

Консорциум аъзолари томонидан йил давомида олиб борилган қўшма тадқиқотлар натижалари асосида Хитой томони "COVID-19 пандемиясидан кейин ШҲТ мамлакатларидаги глобал ва минтақавий иқтисодий вазият: хулосалар ва чоралар" қўшма тадқиқот ҳисоботининг асосий хулосаларини тақдим этди.

Консорциум иштирокчилари ўз тадқиқотларининг устуворлигига асосланиб, “Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини ошириш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш” ва “Рақамли иқтисодиётда ҳамкорлик қилиш ва рақамли тафовутни бартараф этиш” каби иккита мавзу бўйича тақдимот ўтказди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази эксперти ўз тақдимотида Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини ошириш борасида амалга оширилган ишлар натижалари, шунингдек, ШҲТ мамлакатлари ўртасида бу борадаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича таклифларни тақдим этди.

Сўнгги йилларда ҳукумат томонидан янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган бир қатор дастурлар қабул қилиниб, таълим ва тиббиётдан кенг қамровли фойдаланиш чоралари кўрилмоқда. Муҳтожларни қўллаб-қувватлаш жараёнининг шаффофлиги ва мақсадли бўлишини таъминлаш учун 30 дан ортиқ ижтимоий хизмат ва ёрдам турларини кўрсатишни назарда тутувчи "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" автоматлаштирилган ахборот тизими ишга туширилди. Ҳар бир шаҳар, қишлоқ, овулда, ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозими жорий этилган.

ШҲТ доирасида камбағалликка қарши курашга эътибор қаратилмоқда. Шундай қилиб, 2020 йил ноябрь ойида бўлиб ўтган Москва саммитида "Рақамли асрда чекка ва қишлоқ ҳудудларни ривожлантириш ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида ҳамкорлик концепцияси" қабул қилинди, унинг амалга оширилиши чекка ва қишлоқ жойларда камбағал аҳоли учун хизматлар ва инфратузилма имкониятларини кенгайтиради. Бундан ташқари, "2025 йилгача ШҲТни ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режаси" қабул қилинган бўлиб, унда ШҲТга аъзо давлатлар халқларининг фаровонлигини ошириш ва турмуш даражасини яхшилаш манфаатлари йўлидаги ҳамкорлик ҳам кўзда тутилган. Шундай қилиб, ҳар иккала ҳужжат ҳам камбағалликка қарши кураш ва “Шанхай оиласи”га аъзо мамлакатлар аҳолисининг турмуш даражасини яхшилаш борасида ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган.

Саммит якунида қабул қилинган ШҲТ Самарқанд декларациясида ҳам аъзо давлатлар бошқа ишчи гуруҳ қаторида камбағалликка қарши кураш бўйича Махсус ишчи гуруҳ тузиш белгиланган.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази эксперти камбағаллик даражасини аниқлаш методологиясини ҳамда уни қисқартириш бўйича қўлланиладиган ёндашувлар ва чора-тадбирларни ишлаб чиқиш юзасидан тажриба алмашиш бўйича Консорциум аъзолари ўртасида ҳамкорликни кучайтиришни таклиф қилган бўлиб, бу аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича манзилли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконини беради.

Шунингдек, Ўзбекистон томони ШҲТ мамлакатлари ўртасида иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини ҳам қайд этди. Жумладан, саноат кооперацияси янги иш ўринларини яратишга ёрдам беради ва камбағаллик даражасига бевосита таъсир кўрсатадиган аҳолининг бандлик масалаларини ҳал қилади. Шунингдек, маҳсулотлар, айниқса, озиқ-овқатларни етказиб бериш занжирларининг ишончли ишлашини таъминлаш биринчи навбатда, аҳолининг кам таъминланган қатламларини қизиқтирган озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарорлигига хизмат қилади.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан юқоридаги ҳамкорлик йўналишларини кенгайтириш таклифи, жаҳон иқтисодиётининг ҳозирги инқироз ҳодисалари билан боғлиқ. Чунки улар барча мамлакатлар миллий иқтисодиётига, шу жумладан, ШҲТ аъзо давлатларга катта зарар етказган бўлиб, озиқ-овқат нархларининг кўтарилиши, аҳоли даромадларининг пасайиши, ишсизлик ва камбағалликнинг ўсиши муаммоларини янада кучайтирди.

Ушбу муаммонинг аҳамиятини инобатга олган ҳолда, ШҲТ мамлакатлари давлат раҳбарлари томонидан Самарқанддаги саммитда "Глобал озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида" баёнот қабул қилинди, унда хусусан, озиқ-овқат таъминоти, халқаро ишлаб чиқариш ва озиқ-овқат маҳсулотлари занжирларининг ишлаши ва етказиб бериш соҳасидаги халқаро ҳамкорликни чуқурлаштириш қўллаб-қувватланмоқда.

Тадбир якунида Консорциум иштирокчилари ташкилот доирасидаги фаол ҳамкорликни давом эттириш, шу жумладан, Консорциумнинг 2023 йилга мўлжалланган иш режаси бўйича таклифлар тайёрлаш бўйича дастлабки келишувларни қўллаб-қувватлади.

Кейинги 2023 йил учун Консорциум раислиги Қирғизистон томонига ўтади.

Консорциумни ташкил этишдан мақсад ШҲТга аъзо мамлакатларнинг таҳлилий иқтисодий марказлари салоҳиятини бирлаштириб, ташкилот доирасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича қўшма тадқиқотлар ўтказиш ва минтақавий савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашишдан иборат.

Б.Мелиқулова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ШҲТ мамлакатлари марказлари йил якунларини сарҳисоб қилди