Жорий йилнинг 6-13 октабрь кунлари пойтахтимизда дзюдо бўйича катталар ўртасидаги 35-жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтади.

Халқаро дзюдо федерацияси маълумотига кўра, бугунгача 87 та давлатнинг 586 нафар спортчилари Тошкент татамиларида кечадиган баҳсларда қатнашиш талабномаларини тақдим этган.

Мамлакатимизда илк бор ташкил этилаётган мазкур жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси қандай таркибда қатнашиши юртимиз дзюдо ихлосмандларини қизиқтириб келаётган саволлардан бири эди.

Куни кеча дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар кенгаши 35-жаҳон чемпионатида ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган таркибни эълон қилди.

Пойтахтимиздаги “Ҳумо” арена мажмуасидаги баҳсларда умумий ҳисобда 18 нафар дзюдочимиз ўз вазнларида медаллар учун кураш олиб боришади. Улар сафида тажрибали спортчилар — Давлат Бобонов, Сардор Нуриллаев, Шарофиддин Болтабоев, Алишер Юсупов, Диёра Келдиёрова қатори бир қатор ёшлар ҳам ўз омадини синовдан ўтказади.  

Т.Рўзиев, 
ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дзюдо: 35-жаҳон чемпионатида қатнашадиган таркиб эълон қилинди