Давлат Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан жорий йил бошидан ер назоратига оид қонун бузилиш ҳолатлар аниқланган. Шулар юзасидан Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Бекзод Ташхожаев ЎзА мухбирига қуйидагиларни маълум қилди.

– Бошқарма томонидан жорий йил бошидан бугунги кунгача 1 минг 597 та 25,55 га тенг ер майдонларида қонун бузилиш ҳолатлари  аниқланди. Булардан 901 тасида 18,54 га тенг ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган. Шу жумладан, ушбу ер участкаларига нисбатан қонуний ҳуқуқлари мавжуд бўлмаган ҳолда улардан фойдаланиш ҳамда ажратилган ер участкасига туташ бўлган ва туташ бўлмаган ер участкаларида қурилиш ишларини амалга ошириш ҳолатлари аниқланди.

Шу билан бирга, 615 таси 6,78 га тенг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик ҳолатлари аниқланди.

Шуни ҳам айтиш жоиз, 18 таси 0,23 га тенг ер тузиш лойиҳаларидан ўзбошимчалик билан четга чиқиш, давлат ер кадастри юритиш қоидаларини бузиш ҳолатларини ташкил этмоқда.

Давлат Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан мазкур аниқланган ер қонун бузилиш ҳолатларига нисбатан қуйидаги таъсирчан чоралар қўрилди.

Хусусан, 901 та ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, шу жумладан, ушбу ер участкаларига нисбатан қонуний ҳуқуқлари мавжуд бўлмаган. Улардан фойдаланиш ҳамда ажратилган ер участкасига туташ бўлган. Туташ бўлмаган ер участкаларида қурилиш ишларини амалга ошириш ҳолатлардан 202 таси жисмоний ва юридик шахслар томонидан белгиланган муддатларда ўз ҳисобларидан бартараф этилди. 699 тасига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 60-моддасига асосан тегишли чоралар қўрилди. Қолаверса, ер қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан судларга даъво аризалари киритилди.

Бундан ташқари, 615 та кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик ҳолатлари юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 681-моддасига асосан тегишли чоралар кўрилди.

Қолаверса, 18 та ер тузиш лойиҳаларидан ўзбошимчалик билан четга чиқиш, давлат ер кадастри юритиш қоидаларини бузиш ҳолатлари юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 68-моддасига асосан тегишли чоралар кўрилганлигини маълум қилади.

Шаҳноза Маматуропова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент шаҳрида йил бошидан бугунги кунгача 1 минг 597 та ер майдонларида қонун бузилиш аниқланган