Мурожаат қилиш – фуқароларнинг муҳим сиёсий ҳуқуқларидан бири ҳисобланади. Мурожаатлар орқали халқимизнинг кайфияти, шарт-шароити, олиб борилаётган ислоҳотларга муносабатини билиш мумкин.

Мурожаатларга муносабат тубдан ўзгаргани сабаб халқимиз давлат органлари ва мансабдор шахслар фуқаролар ва жамият олдида масъул эканлигини, халқ манфаати устуворлигини ўз ҳаётларида яққол ҳис қила бошлади.

Дарҳақиқат, ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири бор. Инсон тақдирига бефарқ қарашга эса ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Зеро, жамият ҳаётининг барча соҳаларида олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарали амалга оширилиши, биринчи навбатда, ижро интизомининг зарур даражада ташкил этилишига боғлиқ. Ўз навбатида, ҳар бир давлат органларининг, корхона-ташкилотларнинг вазифа ва функцияларини амалга оширишда ижро интизоми муҳим ўрин тутади.

Шу ўринда бир савол туғилади, хўш, бугунги кунда Кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш масалаларидаги вужудга келаётган муаммолар мурожаатлар кесимида қандай ўрганилмоқда?

Таъкидлаш керакки, Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармаси томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан самарали ишлаш борасида зарурий чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда ҳам уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига қатъий риоя этилмоқда. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 1 минг 425 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, 2021 йилга нисбатан оғзаки ва ёзма мурожаатлар сони, уларни қаноатлантириш даражаси 45 фоизга кўпайган. Электрон мурожаатлар сони ҳам ўтган йилга нисбатан 1,5 баробарга ошган.

Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди. Бугун барча давлат идоралари фаолиятида бўлгани каби, кадастр тизимида ҳам аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. 

Нодир СИДДИҚОВ,

Давлат Кадастрлари палатаси

Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инсон тақдирига бефарқ қарашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ!