Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммитида иштирок этиш мамлакатимизда бўлиб турган Эрон нефть вазири Жавад Авжийнинг билан музокаралар ўтказди.

Учрашув давомида тажриба алмашиш ва кадрлар салоҳиятини юксалтириш, нефть-газ ва нефть-кимё тармоқлари эҳтиёжлари учун қўшма корхоналарда ускуналар ишлаб чиқариш ва етказиб беришни ташкил этиш каби йўналишларда узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қуйиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Хусусан, томонлар Ўзбекистондаги нефтни қайта ишлаш заводларини модернизация қилиш, нефть-кимё саноати эҳтиёжлари учун энг юқори халқаро стандартларга жавоб берадиган катализаторлар ишлаб чиқариш ва мақбул нархларда бурғулаш қурилмаларини етказиб беришни ташкил этиш бўйича лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқди. Эрон томони лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишда тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш чораларини кўришга тайёрлигини билдирди.

Шу билан бирга, нефть ва газ саноати ходимларининг тажрибаси ва малакасини оширишни назарда тутган ҳолда илмий соҳада ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди. Эроннинг етакчи илмий-тадқиқот марказлари билан  GTL технологиясидан фойдаланган ҳолда газ конденсати ва суюлтирилган газ ишлаб чиқариш каби устувор йўналишларда фаолият юритувчи корхоналар ходимларини тайёрлаш дастурини биргаликда ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.

Музокаралар якунида томонлар шериклик муносабатларини давом эттириш ҳамда муҳокама қилинган лойиҳа ва ташаббусларни амалга ошириш учун "йўл харитаси"ни биргаликда ишлаб чиқишга келишиб олди.

ЎзА
 
Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нефть ва газ соҳаларида Ўзбекистон ва Эрон ўртасида ҳамкорлик кенгаяди