Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ишлари бўйича Миллий координатори Раҳматулла Нуримбетов ЎзАга берган интервьюсида таъкидлади. У, шунингдек, мамлакатимизнинг ташкилотга раислиги доирасида амалга оширилган ишлар хусусида маълумот берди:
– Ташкилотнинг мақсади хавфсизликни таъминлаш орқали тараққиётга эришиш. Ўзбекистон бу концепцияни йигирма йилдан буён қўллаб-қувватлаб келяпти. Шу нуқтаи назардан ШҲТга раислигимиз доирасида ўтказилган саксондан ортиқ тадбирлар мазкур ғояни яна бир тасдиқлайди.
Раислик, қолаверса, Ўзбекистоннинг минтақадаги, глобал аренадаги мустаҳланиб бораётган ўрнини янада юксалтиришга хизмат қилади. Боиси, иштирокчилар формати, қабул қилинаётган ҳужжатлар мазмунидан келиб чиқадиган бўлсак, Самарқанд саммити тарихий аҳамиятга молик сиёсий воқеа сифатида эътироф этилмоқда.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/EIb-lwTgEKE" title="ШҲТнинг мақсади хавфсизликни таъминлаш орқали тараққиётга эришиш" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>Аъзо давлатлар ўртасида ўзаро ечимини топмаган муаммолар, айнан, ҳамкорлик орқали ҳал қилинади. Улар лойиҳалар сифатида амалга оширилади ва бир неча йил деганда ўз самарасини беради, дейиш мумкин.
Яна бир жиҳат: раислик даврида Самарқанднинг туристик бренди жаҳон бўйлаб янада кенг тарқалди, бу кейинчалик ҳам давом этадиган жараён. Масалан, “Қадимий Самарқанд”, “Янги Самарқанд” – бу, албатта, хорижий сайёҳларда қизиқиш уйғотади.
Иқтисодий томондан қарайдиган бўлсак, саммит доирасида қатор икки томонлама ва кўп томонлама ҳужжатлар имзоланади. Яъни, ШҲТ форматида савдо, иқтисодиёт, саноат кооперацияси, транспорт ўзаро боғлиқлик каби соҳаларда дастурий келишувларга эришилади. Натижада бу Ўзбекистонга йирик лойиҳалар, аниқ сармоялар сифатида қўшимча маблағ, технология ва интеллектуал маҳсулотларнинг ортишига замин яратади.
Юқорида қайд этилган жиҳатларни бир қараганда англаш қийин, чунки анжуман натижалари рақамлар ва миқдорий кўрсаткичлар билан ўлчанмайди. Булар икки ва кўп томонлама стратегик шериклик асосида йиллар давомида шаклланиб келаётган тушунча.
Беҳруз Худойбердиев, Нишонбой Абдувоитов (видео), ЎзА