Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: Ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик” сарлавҳали мақоласи эълон қилинди. Жаҳон ҳамжамияти томонидан юксак даражада эътироф этилаётган ушбу таҳлилий мақолага кўплаб хорижий нашрлар муносабат билдирмоқда.

Хусусан, Қувайтнинг етакчи "Ал-Анба", “Ал-Наҳор”, “Таймс Кувейт”  газеталари ва оммабоп “Q8 Press” электрон нашри веб-саҳифасида давлатимиз раҳбарининг фикрларига оид концептуал мақола эълон қилинди.

Материал ШҲТнинг Самарқандда ўтадиган саммити, ташкилотнинг тарихи, аҳамияти ва салоҳияти, мақсад ва вазифалари, шунингдек, анжуман доирасидаги ҳамкорликнинг асосий тамойиллари тафсилотига бағишланган.

Қайд этиш лозим, Ўзбекистоннинг ШҲТ иштирокчиси ва амалдаги раиси сифатидаги устувор жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилган.

“Бизнинг асосий шиоримиз – “Ҳар биримиз кучли бўлсаккина, ШҲТ кучли бўлади”. Уни амалда рўёбга чиқариш йўлида Ташкилотни янада кучли ва халқаро ҳамкорларимиз учун янада жозибадор бўлишига эришиш учун жиддий ҳаракат қилдик”, деб ёзади нашр давлатимиз раҳбари билдирган фикрлардан иқтибос келтираркан.

Ўзбекистон етакчисининг мақоласи  Россия, Малайзия, Покистон, Эрон, Туркманистон, шунингдек Европа қитъасидаги қатор давлатлар оммавий ахборот воситаларининг ҳам диққат марказида.

«Diplomat Magazine»«EU Reporter»,  «bne Intellinews», Франциянинг “Le Spectacle du monde”“L’Opinion”, Италиянинг «Il Gornale» нашрлари, “Брюссел-Ўзбекистон” дўстлик гуруҳи ҳамда “Diplomatic World Institute” веб-саҳифаси шулар жумласидан.

Муаллифлар давлатимиз раҳбари дунёдаги мавжуд сиёсий вазият, ШҲТнинг халқаро муносабатлар тизимидаги ўрни, минтақавий ва глобал хавфсизлик ҳамда барқарор иқтисодий тараққиётни таъминлашдаги аҳамияти ҳақида ўз қарашларини баён этганини таъкидлаган.

“Бугунги кунга келиб ШҲТ ҳамжамияти – улкан географик маконни қамраб олган ва сайёрамиз аҳолисининг қарийб ярмини бирлаштирган дунёдаги энг йирик минтақавий ташкилотдир.

ШҲТнинг халқаро ташкилот сифатидаги жозибадорлиги фаолияти асосини ташкил этадиган қуйидаги тамойилларда намоён бўлмоқда: Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг турли блоклардан холи мақомга эга экани, очиқлик, учинчи мамлакатлар ёки халқаро ташкилотларга қарши қаратилмагани, барча иштирокчи томонларнинг тенглиги ва суверенитетини ҳурмат қилиш, ички ишларга аралашмаслик, сиёсий қарама-қаршилик ва ихтилофли рақибликка йўл қўймаслик.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг муваффақият гарови – минтақавий хавфсизликни таъминлаш орқали кўп томонлама ҳамкорликни илгари суришда”, деб ёзади Европа ОАВ давлатимиз раҳбари билдирган фикрлардан иқтисоб келтириб.

Президент мақоласи Жанубий Корея, Ҳиндистон ва Хитойнинг етакчи ахборот ресурсларида ҳам эълон қилинди. Жумладан, Жанубий Кореянинг оммабоп «The Korea Times» газетаси, Ҳиндистоннинг «International Affairs» таҳлилий портали ва “The Diplomat» журнали, Индонезиянинг «Jakarta Globe» портали, Хитойнинг  «China Pictorial”, “CGTN” ва “People’s Daily online” етакчи оммавий ахборот воситалари саҳифаларида эълон қилинди.

Ушбу нашрлар ШҲТнинг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган саммити, замонавий дунёда тутган ўрни ва аҳамияти, шунингдек, Ўзбекистоннинг ташкилотга раислиги якуни ва ўзаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ҳақида сўз юритади. Саммит ўтказиладиган жой - Самарқанд шаҳрига алоҳида эътибор қаратилади.

“Азал-азалдан Самарқанд турли ғоя ва билимлар “қайнаган” макон бўлиб, бу масканда инсониятнинг тинч ва фаровон яшаш, ўз кучи ва имкониятини рўёбга чиқариш, бахтли ҳаёт кечириш каби муштарак мақсадлари мужассам. Бу табаррук заминда яшайдиган ҳар бир одам, яхши қўшни – бу Худо инсонга ато этган бахтнинг бир бўлаги, тинч-тотув қўшничилик эса баракот манбаи эканини чуқур англаган. Зеро, ҳамкорлик, савдо, ижод, илм-фан ва санъат, инсоний ғоялар устувор жойда эзгулик кўпаяди, халқлар фаровон ва ўзаро аҳил яшайди.

Бугун замонавий ва жадал ривожланаётган инфратузилмага эга Самарқанднинг бундай ноёб жиҳатлари шаҳарни минтақавий ва глобал хатарларни биргаликда муҳокама қилиш, бу борада зарур ечимларни излаб топиш учун энг қулай ва мақбул майдонга айлантирмоқда”, деб ёзади хорижий нашрлар мақолада билдирилган фикрлардан мисол келтираркан.

Гўзал Сатторова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президентимиз мақоласига бутун дунё қизиқиш билдирмоқда