2022 йилнинг январь-август ҳолатига кўра, Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан 698 877 000 долларлик маҳсулот экспорти амалга оширилди. Режа 128,8 фоизга бажарилди.

Комбинатнинг асосий ишлаб чиқарадиган маҳсулоти бўлган мис маҳсулотлари экспортида 53906 тонналик натижа қайд этилган ҳолда, режа 114,7 фоизга уддаланган. Шунингдек, 50325 тонна мис катоди, 280 тонна мис катанкаси, 3301 тонна мис қувурлари экспорт қилинган. Бундан ташқари, 42183 тонна рух маҳсулотлари экспорти амалга оширилган. 259 тонна кадмий металли харидорларга сотилган. 6318 тонна мис купороси хорижга юборилган. 556 тонна молибден маҳсулотлари экспорти амалга оширилиб, режа 146,4 фоизга уддаланган.

Қўрғошин концентрати экспортида режа 118,5 фоизга бажарилиб, 18011 тонна ушбу маҳсулот хорижга жўнатилган. Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, ОКМК томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар экспорти географияси йилдан йилга кенгаймоқда. Ҳозирги кунда комбинат маҳсулотлари асосан Туркия, Россия Федерацияси, Беларусь, Қозоғистон, Болгария, Озарбайжон, Қирғизистон, Украина, Польша, Тожикистон, Индонезия, Нидерландия, Хитой, Туркманистон, Афғонистон каби давлатларга экспорт қилинмоқда.

Шунингдек, комбинат маҳсулотлари янги бозорларга – Суринам, Кения, Австралия, Литва, Грузия, Португалия, Канада, Австрия, Испания, Финляндия, Марокаш ва Сингапурга экспорт қилинган. Ушбу давлатларга асосан мис маҳсулотлари юборилган.

ОКМК Ахборот хизмати

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОКМКда 8 ойда 698 877 000 долларлик маҳсулот экспорт қилинди