Андижон вилоятидаги таълим муассасалари, хусусан, вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги 762 та умумтаълим мактабида янги ўқув йили машғулотлари бошланди. Жорий ўқув йилида мактабларда жами 596 минг 803 нафар ўқувчи таҳсил олади. Бу йил 67 минг 400 нафар болажон биринчи синфга қабул қилинди.

Умумтаълим мактабларида ўқувчилар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш мақсадида жорий йилда вилоятдаги 18 мактабда қурилиш таъмирлаш ишлари амалга оширилди, 4 та янги мактаб барпо этилмоқда.

Мамлакатимиздаги барча таълим муассасаларида бўлгани каби Андижондаги умумтаълим мактабларида ҳам машғулотлар “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида мустақиллик дарслари билан бошланди.

Мустақиллик дарсларида миллий ўзликни англаш, энг бебаҳо, энг азиз неъмат — мустақиллик ҳақида ўқувчиларга кенг маълумотлар берилди. Ана шу улуғ неъматни асраб-авайлаш, қадрлаш юртимизда яшовчи ҳар бир фуқаронинг бурчи экани кўргазмали воситалар, мазмунли маъруза, давра суҳбати, видеолавҳа ва савол-жавоблар орқали ўқувчиларга кенг тушунчалар берилди.

– Жорий ўқув йилида 3 минг 200 нафардан зиёд ўқувчи таҳсил оладиган мактабимизда “Мустақиллик дарс”лари юқори кўтаринкилик билан бўлиб ўтди, – дейди Андижон шаҳридаги 31- умумтаълим мактаби директори Файзулло Дадажонов. – Ўқувчиларга мустақиллик, унинг аҳамияти, мазмун-моҳияти ва қадри ҳақида кенг тушунчалар берилиб, шу орқали ўқувчилар қалбида она Ватан ва мустақиллик неъматига муҳаббат туйғулари янада мустаҳкамланди.

Айниқса, бу йил ушбу мактабда илк сабоқни бошлаган 350 нафар ўқувчининг қувончини таърифлашга сўз ожиз.

[gallery-8644]

– Фарзандим Фарзона ва у каби мактаб остонасига илк қадам қўйган болажонларнинг қувончи чексиз, – дейди унинг онаси Шаҳноза Нуриддинова. – Биринчи синфга ўқишга кирган болажонлар мактабга қадар тайёрлов гуруҳлари машғулотларида қатнашиб, муайян билим ва кўникмаларга эга бўлди. Бундан ташқари, қатор ўқув қуроллари жамламасидан иборат Президент совғасини олди. Фарзандларимизга кўрсатилаётган мана шундай эътибор учун Президентимизга, ҳукуматимизга мингдан минг раҳмат.

Чиндан ҳам бугун замонавий таълим муассасаларида билим олаётган ёшларимизга ҳар қанча ҳавас қилса арзийди. Муҳташам ўқув бинолари, кенг ва ёруғ синф хоналар, кутубхона, спорт майдонлари — буларнинг барчаси ўқувчилар ихтиёрида.

Бир сўз билан айтганда, ана шу эътибор ва имкониятлар фарзандларимизнинг пухта билим олишига, “Мустақиллик дарси” эса уларнинг она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига ҳурмат ва садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилади.

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,

З. УМРЗОҚОВ (сурат),

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда 67 минг 400 нафар болажон биринчи синфга қабул қилинди