Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг @uza_uz телеграм канали орқали «Таълим кредити, ижара шартномаси ва ётоқхоналар» мавзусида ўтказилган овозли чатда талабаларни ётоқхоналар билан таъминлаш масаласи бўйича берилган саволларга Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маънавий-маърифий ишлар бошқармаси бошлиғи Лазиз Мингишов жавоб берди.

— Талабаларни ётоқхоналар билан таъминлаш масаласида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

— Талабаларни турар жой билан таъминлаш масаласи бугунги кунда долзарб аҳамиятга эга бўлиб турибди. 2021 йилда талабаларни турар-жойга бўлган эҳтиёжи 41 фоизи қопланган бўлса, 2022 йилга келиб 47 фоизга қамраб олиш режалаштирилган.

Бу йилдан талабаларни ётоқхонага жойлаштириш тизими тўлиқ рақамлаштирилади. ttj.edu.uz платформаси яратилди. Айни кунларда ушбу платформани тўлиқ ишга тушириш бўйича ҳаракатлар олиб борилмоқда. Ушбу платформа орқали талабаларни ётоқхонага жойлаштириш тизими шаффоф ва адолатли бўлади. Платформа барча талабаларга белгиланган мезонлар бўйича кетма-кетликда жой ажратилаётганлигидан хабардор бўлиб туриш имконини беради. Шунингдек, ушбу платформанинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Молия вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси маълумотлар базаси билан интеграциялашганлиги турли хил қалбаки ҳужжатлар топширилишига йўл қўймайди.

— Қандай талабаларга имтиёзли равишда ётоқхоналар берилади?

— Дастлаб ўқийдиган курсидан қатъи назар, чин етим талабаларга, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига, ногиронлиги мавжуд талаба ўқувчилар, ижтимоий ҳимояга муҳтож, моддий аҳволи оғир талабаларга берилади. Шунингдек, битта оилада 2 та ёки ундан ортиқ шахс тўлов шартномаси асосида ёки хориждан келиб ўқиётган, 1-2 курс талабалари, талаба ўқувчи ёки талаба қизлар, ёшлар иттифоқи фаоллари, халқаро миқёсдаги фан олимпиадалари ғолиблари, талабалар кенгаши раислари, сардорлар, фаоллик кўрсатган талабаларга кўрсатилган мезонлар бўйича талабалар турар-жойига қабул қилинади.

<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/ugotNq-JyaU" title="Қайси талабаларга ётоқхоналар имтиёзли берилади?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Н.Раҳмонова. Н.Абдувоитов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қандай талабаларга ётоқхоналар имтиёзли берилади? (+видео)