Бугунги кунда мамлакатимиз энергетика соҳасида бир қатор инвестицион лойиҳалар амалиётга татбиқ этилмоқда. Бу жараёнда Бирлашган Араб Амирликларининг “Masdar” компанияси ўзининг лойиҳалари билан имкониятини намойиш этаётир.

Жорий йилнинг 31 август куни пойтахтимизда бўлиб ўтган тадбирда   Бирлашган Араб Амирликларининг “Masdar” компанияси томонидан Навоий вилояти Томди туманида 500 мегаваттли шамол электр станцияси лойиҳасини молиялаштириш бўйича битимлар имзоланиши ҳам бу ишларни жадаллаштиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Тадбирда сўз олганлар икки давлатнинг дўстона алоқалари энергетика тизими бўйича йирик лойиҳаларни амалга оширишда муҳим асос бўлаётганини қайд этди.

Энергетика вазирлигининг Қайта тикланувчи энергия манбалари бошқармаси бошлиғи Абдуллажон Отабоевнинг таъкидлашича, ушбу шамол электр станцияси энг йирик лойиҳа бўлиб,  2024 йилдан босқичма-босқич ишга туширилади.

– 2019 йилдан бошлаб  энергетика соҳасида йирик  ислоҳотлар бошланди.  Ушбу  ислоҳотларнинг асосий йўналишида  қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш белгиланган. Унга кўра, 2030 йилга бориб электр энергиясига бўлган эҳтиёжининг 25 фоизини қайта тикланувчи энергия манбаларидан қондириш чоралари кўрилмоқда.  Халқаро молия институтлари ва давлатлараро ҳамкорликлар  доирасида БААнинг “Masdar” компанияси билан 2020 йилда  шамол электр станциясини қуриш  бўйича келишувга эришилди. Ушбу шамол электр станциясини қуввати 500 мегаватт ва у жуда улкан лойиҳа ҳисобланади.  Қиймати 600 миллион доллардаш ошиқ  бўлган лойиҳа асосида йиллик 1,8  миллиард киловатт соат электр энергия ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. “Masdar” компанияси  мазкур лойиҳани юз фоиз молиялаштиради.   Бунда компания  ўз маблағи ва  бошқа молиявий манбаларни ҳам жалб этади. Ўтказилган тадбирда ушбу манбаларни жалб қилувчи  халқаро молия институтлари билан  асосий келишувлар имзоланди.  Келишувнинг муҳимлиги мамлакатимизга инвестицияларнинг  кириб келиш  ва қурилиш ишларига  жадал старт берилиши билан боғлиқдир, – деди А. Отабоев.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Абу-Дабининг қайта тикланувчи энергия компанияси – “Masdar” глобал барқарорлик муаммоларини ҳал қилиш учун қайта тикланувчи энергия, барқарор шаҳар ривожланиши ва тоза технологияларни тижоратлаштириш ва амалга оширишни илгари сурмоқда. Бугунги кунда “Masdar”  БАА, Иордания, Саудия Арабистони, Мавритания, Миср, Марокаш, Буюк Британия, АҚШ, Австралия, Сербия, Ҳиндистон, Индонезия, Ўзбекистон каби 40 га яқин мамлакатда фаолият юритади.

 “Masdar” компанияси мамлакатимизда қайта тикланувчи манбалар асосида лойиҳаларни татбиқ этмоқда. Хусусан,  2020 йил июнь ойида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва “Ўзбекистон миллий электр тармоғи” АЖ билан Зарафшон шамол электр станцияси учун инвестиция ва электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимларни имзолади. Шунингдек, “Masdar” ўтган йили юртимизда умумий қуввати 897 МВт бўлган фотоэлектр станциялари (ҚФЭС) лойиҳаларини қуриш бўйича битимларни ҳам имзолаган эди. Лойиҳалар Ўзбекистоннинг Самарқанд, Жиззах ва Сурхондарё вилоятларида ишга туширилади.

–Йирик лойиҳаларни амалга оширишда молиявий ҳамкорларнинг алоҳида ўрни бор, – деди “Masdar” компанияси молия масалари бўйича директори Найл Ханниган. – Кредиторларнинг кўмагисиз Зарафшон шамол электр станциясини қуриш ҳақиқатдан узоқ эди. Фурсатдан фойдаланиб, молиявий ҳамкорларга миннатдорлик билдирамиз. Бу лойиҳа нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиёда ҳам шамол электр станциялари бўйича етакчилик қиладиган ажойиб лойиҳадир. 500 мегаватт қувватга эга Зарафшон шамол электр станцияси йилига 1,1 миллион тонна карбонат ангидридни алмаштириб, 500 000 хонадонни етарли электр энергияси билан таъминлайди. Шунингдек, лойиҳа Ўзбекистоннинг тоза энергетика соҳасидаги улкан мақсадига эришишда ҳал қилувчи рол ўйнайди.

Маълумот ўрнида,  “Masdar” компанияси Навоий вилоятининг Кармана туманида қуввати 100 МВтли қуёш фотоэлектр станцияси лойиҳасини ҳаётга татбиқ этди. У 2021 йилда ишга туширилган.

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА,
 ЎзА
 
Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зарафшон шамол электр станцияси лойиҳаси тоза энергетика бўйича улкан мақсадга эришишда ҳал қилувчи роль ўйнайди