Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига бағишланган тантанали маросимда Президентимиз Шавкат Мирзиёев Янги Ўзбекистон деганда, ҳар бир фуқароси учун ғамхўрлик қиладиган, очиқ ва адолатли жамият тушунилишини алоҳида таъкидлади.

Бунда халқ манфаати барча нарсадан устун даражага олиб чиқилди, «халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халққа хизмат қилиши керак» деган тамойил остида барча даражадаги давлат бошқаруви органлари ўз фаолиятларини олиб бормоқда.

Шу жиҳатдан ҳам олиб қаралганда, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фуқаролардан келиб тушган мурожаатларни қонунда белгиланган тартибда ва ўз ваколатлари доирасида ҳар томонлама ва сифатли кўриб чиқиб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 10 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони бунда муҳим асос бўлаётганини айтиб ўтиш ўринли.

Ҳужжат билан Омбудсманга инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва уни амалга оширишда иштирок этиш топширилди.

Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан таъсирчан парламент назоратини амалга ошириш, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниши кафолатларини, шу жумладан, уларнинг бузилиши тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқиш орқали таъминлаш каби вазифалар ҳам Омбудсманга юклатилди.

Омбудсман юқоридаги вазифаларни сифатли ва тўлақонли бажаришни таъминлашда бир қатор ишларни амалга ошириб келмоқда. Хусусан, Омбудсман номига фуқаролардан 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида 7 минг 199 та мурожаат келиб тушди.

Ушбу мурожаатлар таҳлил қилинганда, уларнинг 13,6 фоизи фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларига,
32,5 фоизи ижтимоий ҳуқуқларига, 25,0 фоизи иқтисодий ҳуқуқларига, 15,4 фоизи сиёсий ҳуқуқларига ва 0,8 фоизи экологик ҳуқуқларига оид бўлди. Келиб тушган мурожаатларнинг қарийб 30,0 фоизи Омбудсман томонидан назоратга олинди.

Шу билан бирга, 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида Омбудсман ва унинг ҳузуридаги Жамоатчилик гуруҳлари томонидан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга (гауптвахта, махсус қабулхона, вақтинча сақлаш ҳибсхонаси, тергов ҳибсхонаси, жазони ижро этиш муассасаси, интизомий қисм, мажбурий даволаш муассасаларига) 156 маротаба (2021 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида 71 маротаба, 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида 41 маротаба) мониторинг ташрифи амалга оширилди.

Ушбу ташрифларда Омбудсман масъул ходимлари ва минтақавий вакиллари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, жамоатчилик фаоллари, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ва мониторинг ташрифларини ўтказишда амалий билимларга эга бўлган олий таълим муассасаларининг педагоглари ва тиббиёт ходимлари иштирок этди.

Ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойлардаги шахсларни сақлаш шароитлари, яшаш ва овқатланиш, меҳнат қилиш ҳамда тиббий ёрдам кўрсатиш ҳолати, сақланаётган шахслар учун олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар ҳамда санитария-гигиена талабларига риоя этилаётганлиги ва бошқалар ўрганилди.

Ташрифлар юзасидан тайёрланган таҳлилий маълумотлар, хулосалар ва тақдимномалар мутасадди вазирлик ҳамда идораларга кўриб чиқиш ва чоралар кўриш учун юборилди.

Салоҳиддин ҲАМДАМОВ,

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) масъул ходими

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистон - ҳар бир фуқароси учун ғамхўрлик қиладиган, очиқ ва адолатли жамият