АҚШ Президенти Жо Байден Ироқ Бош вазири Мустафо Ал-Козимий билан Бағдодда вазият кескинлашувини муҳокама қилди ва унга можарони юмшатишда ёрдам таклиф қилди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати тарқатган баёнотда айтилади.

Президент ва Бош вазир кўчаларда тартиб ўрнатилишини олқишлади ва Ироқдаги барча кучлар етакчиларини миллий мулоқотга чорлади.

Суҳбат чоғида Байден Ал-Козимий раҳбарлигидаги ҳукумат ва Ироқ хавфсизлик кучларининг можаро авж олган пайтдаги ҳаракатларини юқори баҳолаган. Шунингдек, тўқнашувда ҳалок бўлганлар оила аъзоларига ҳамдарлик билдирган.

“Байден мулоқот ва дипломатия йўли билан Ал-Козимийнинг минтақадаги кескинликни юмшатиш борасидаги саъй-ҳаракатини тўлиқ қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди. Етакчилар келгуси ҳафталарда ҳам алоқада бўлишга келишиб олдилар”, дейилади Оқ уй хабарида.
 
ЎзА
 
Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Байден Ироқ Бош вазири билан телефонда гаплашди