Бу йил озод ва обод, эмин-эркин яшаш бахтига эришганимизга ўттиз бир йил тўлди. Ушбу қутлуғ санани кенг нишонлаш халқимиз ҳаётида эзгу қадриятга айланиб улгурди.

Мамлакатимиз иқтисодиёти йилдан-йилга мустаҳкамланиб, айниқса, кейинги йиллар ичида юртимизда катта бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Нафақат пойтахтимиз, балки вилоят, шаҳар ва қишлоқларнинг қиёфаси тубдан ўзгарди.

Барча соҳалар қатори саноат, қурилиш ва савдо соҳаларида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилдики, уларни ҳаёлга сиғдириш қийин. Боиси, саноат мамлакатимизнинг миллий маҳсулот ишлаб чиқариш соҳасидаги асосий тармоқларидан биридир.

Сўнгги йилларида соҳани тараққий эттиришга қаратилган ишлар натижасида бугун махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириб, тадбиркорликни ривожлантиришнинг замонавий, қулай ва самарали усулига айланиб бораётир.

Айтиш жоизки, ҳозир юртимизнинг барча ҳудудларида ташкил этилаётган бундай иқтисодий майдонлар жойларда экспорт салоҳиятини ошириш билан бирга, янги-янги иш ўринларини яратиш орқали аҳоли бандлигини таъминлашда йирик “драйвер”га айланди.

Келинг, узоққа бормасдан биргина жорий йилнинг ўтган олти ойида амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтсак. Чунки шу даврда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 105,4 фоизни, шундан ялпи ички маҳсулот таркибида саноат – 105,1 фоизни ташкил қилди.

Кимё саноатида 2 млрд. АҚШ долларлик маҳсулот ишлаб чиқариш мақсадида “Химград” АЖ билан ҳамкорликда Тошкент вилоятида “Чирчиқ” кимё-индустриал технопарки ташкил этилгани ҳудудда қулай ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яратиш, ички ва ташқи бозорларга рақобатбардош маҳсулотларни етказиб беришга хизмат қилиши шубҳасиз.

Нодир металлар ва қотишмалар илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси негизида янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун Германия компанияси ва “Олмалиқ КМК” АЖ ўртасида қўшма корхона тузилди.

Саноат ва ишлаб чиқариш соҳаларида янги, давлат-хусусий шерикчилик тизими яратилиши, геология ва базавий тармоқларнинг мутлақо янги самарали механизмлари ишлаб чиқилиши ҳам мустақиллик, айниқса, охирги беш-олти йилда амалга оширилган ислоҳотлар натижаси, деб ҳисоблайман.

Умуман олганда, ўттиз бир йил – тарих учун бир лаҳза, холос. Лекин шу даврда жонажон Ватанимиз барча соҳаларда улкан ютуқларга эришди. Энг муҳими, одамларнинг руҳиятида катта ўзгариш юз берди. Бу ижобий ўзгаришлар аввало, аҳолининг турмуш тарзида кундалик ҳаётида бўй кўрсатмоқда.

Баҳром РАҲМОНАЛИЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мустақилликнинг 31 йиллиги: саноат соҳасида улкан ютуқларга эришилди