Президентимиз фармонга мувофиқ мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллик байрами арафасида Сурхондарё вилоятидан ҳам 17 нафар энг фидойи, энг ташаббускор юртдошларимиз давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлди.

Мукофотларганлар сафида ижтимоий-иқтисодий тармоқлар, ҳунармандлик, хизмат кўрсатиш, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, ҳарбий хизматчилар ва бошқа соҳалар вакиллари бор.

Термиз шаҳрида бўлиб ўтган тантанали маросимда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов тадбир иштирокчиларини байрам билан самимий табриклаб, мукофотларни ўз эгаларига топширди.

–Мамлакатимизда сўнгги йилларда миллий қадриятларимиз кенг тараннум этилган бахшичилик санъатига қаратилаётган эътиборга дунё халқлари ҳавас билан боқмоқда, десак асло муболаға бўлмайди, – дейди Бандихон туманидаги 17-болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси, бахши Исмоил Анваров.– Дунё глобаллашаётган ҳозирги пайтда қадимий бу санъатимизни ёш авлод онгу-шуурига чуқур сингдириш, бахшичиликка иштиёқманд болаларга халқ оғзаки ижодининг нодир намуналарини ўргатиш уларни миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат, ноёб урф-одат ва анъаналаримизга садоқат рухида тарбиялашда муҳим ўрин тутмоқда. Президентимиз ташаббуси билан болалар мусиқа санъат мактабларида бахшичилик бўлимлари ташкил этилиб, уларга ёшлар кенг жалб этилаётгани бу борада ўз самарасини бераётир. Энг улуғ, энг азиз байрамимиз арафасида “Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси” унвони билан тақдирланганимни эшитиб, қалбим фахрга тўлди. Бу унвонни бугунги арзимас меҳнатим учун эмас, балки ёшлар таълим-тарбияси йўлида келгусида амалга оширадиган ишларим учун берилган мукофот, дея қабул қилдим.

Тантанали маросимда шунингдек, жамиятимизда маҳалланинг ўрни ва ролини юксалтиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишда фидойилик кўрсатаётган 43 нафар жамоатчилик тузилмалари вакиллари ва ташаббускор фуқароларга давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 13 июлдаги қарори асосида таъсис этилган “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони, бир марталик пул мукофоти топширилди. Кўкрак нишонга сазовор бўлган юртдошларимиз мамлакатимиздаги энг нуфузли саноторийларга йўлланма олиш ҳуқуқига ҳам эга бўлди.

Тантанали тадбирда давлат мукофотлари ва эсдалик нишон билан тақдирланганлар номидан сўзга чиққанлар юксак эьтироф учун давлатимизга миннатдорлик билдириб, Янги Ўзбекистонни барпо этишда янада фаол бўлишга сўз берди.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Исмоил Анваров: “Бу унвон ёшлар таълим-тарбияси йўлида келгусида амалга оширадиган ишларим учун берилган мукофотдир”