Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллиги байрами муносабати билан, Ургут туманида бир нечта ижтимоий соҳа объектлари фойдаланишга топширилди

Жумладан, инвестиция дастури асосида мукаммал таъмирлаш ишлари якунланган Қуйи тегана, Ўрта гузар маҳаллаларида жойлашган 81 ва 30 умумтаълим мактаблари ҳамда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ажратилган 800 млн сўм эвазига қуриб битказилган Манғитобод маҳалласидаги «Бобур Оилавий» шифокорлик пункти ва тез тиббий ёрдам шохобчаси фойдаланишга топширилди.

Шу билан бирга, Ўроқбойжар маҳалласида «Обод қишлоқ» дастури доирасида 120 ўринли янги давлат мактабгача таълим ташкилоти биноси ҳам шу кунда фойдаланиш учун очиб берилди.

Байрам муносабати билан ўтказилган тадбирларда, туман ҳокими Б.Жабборов, маҳалла фуқаролари, ота-оналар, мактаб ўқувчилари, нуронийлар иштирок этишди.

Иштирокчилар янги биноларнинг хоналарини кўздан кечириб, ўқувчилар, тарбияланувчилар, шифокор ва беморлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.Фойдаланишга топширилган объектлар маҳалла аҳлига анча қулайликлар яратиб, фуқароларимиз учун фаровон турмуш тарзини қарор топтиришда энг катта кўмакчи бўлади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ургут туманида бир нечта ижтимоий соҳа объектлари фойдаланишга топширилди