Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида биринчи ва молия-иқтисод ишлари бўйича проректорлар иштирокида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишда шу ҳақда сўз юритилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизматига кўра, видеоселекторда олий таълим муассасаларининг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати батафсил таҳлил қилинди.

Дастлаб талабалар турар жойларини янги ўқув йилига тайёр ҳолатга келтириш, талабаларни қабул қилиш учун зарур шароитлар яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Бунда зарур барча мебель жиҳозлари, чойшаблар ўз ўрнида бўлиши, ювиниш, кир ювиш хоналари, ошхона барчаси ишчи ҳолатда бўлиши кераклиги таъкидланди.

Энг муҳими, бу жараёнда талабаларни ётоқхоналарга жойлаштириш ва ўринларни адолатли тақсимлаш лозимлигига алоҳида аҳамият қаратилди.

– Ҳар йили бу масала жуда кўплаб эътирозлар, ариза ва шикоятларга сабаб бўлмоқда, – деди Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов. – Шунинг учун янги ўқув йилидан бошлаб бу жараён тўлиқ рақамлаштирилиб, талабаларни ётоқхонага жойлаштиришнинг электрон тизими йўлга қўйилади. Энди барча жараён очиқ, шаффоф бўлиши, ҳеч қандай эътирозга ўрин қолдирмаслиги керак.

Белгиланган тартибга кўра, чин етим, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган, «Темир дафтари»га киритилган, I ёки II гуруҳ ногиронлари, сурункали касаллик билан даволанадиган, хориждан келиб ўқиётган, оиласида 2 ёки ундан ортиқ фарзанд контрактда ўқиётган талабаларга устуворлик беришга қатъий риоя қилиниши қайд этилди.

Шундан сўнг янги ўқув йилидан талабаларни ётоқхонага жойлаштиришнинг электрон тизими ҳамда талабаларни ижара уйлари билан таъминлашга кўмаклашиш мақсадида ягона электрон платформа ишга туширилиши эълон қилинди. Ушбу ахборот тизимларининг ишлаш механизми, жумладан, имконияти ва афзалликлари ҳақида маълумот берилиб, платформаларнинг тақдимоти ўтказилди.

Ўтган ўқув йили мобайнида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирларда талабаларнинг қамров даражаси қониқарсизлиги танқид қилинди.

Йиғилишда барча масалалар юзасидан бир қатор олий таълим муассасалари масъул проректорлари ўз мулоҳаза ва таклифларини билдирди.

Н.Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талабаларни ётоқхонага жойлаштириш тизими тўлиқ рақамлаштирилади