Мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги арафасида Андижон вилоятининг Булоқбоши ва Марҳамат туманларини боғлаб турувчи Аравонсой устига қурилган кўприк фойдаланишга топширилди.

Ўтган йилнинг июнь ойида “Булоқбоши – Марҳамат” автомобиль йўлидаги Аравонсой устидан ўтган кўприк табиий офат натижасида яроқсиз ҳолга келиб қолган эди. Андижон Автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси тасарруфидаги Андижон кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан кўприк янгитдан қурилди. Қурувчиларнинг самарали меҳнати билан мустақиллик байрами арафасида умумий лойиҳа қиймати 7 миллиард 540 миллион сўм бўлган янги, замонавий кўприк фойдаланишга топширилди. 

[gallery-8573]

Булоқбоши, Марҳамат туманлари ҳокимлари Ўткирбек Маъмуров, Бобуржон Юлдашев, сектор раҳбарлари, мутасаддилар, нуроний оқсоқоллар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган  кўприкнинг очилиш маросимида икки туман иқтисодиёти ривожи учун ўта муҳим аҳамият касб этувчи мазкур объект аҳолининг узоғини яқин қилиши таъкидланди. 
– Узунлиги 54 метр, эни 15,7 метрни, юк кўтариш қуввати эса 90 тоннани ташкил этган мазкур кўприк белгиланган талаб ва стандартлар асосида барпо этилди, – дейди Андижон кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбари Мирзоҳид Нурматов. – Бундан ташқари, пиёдалар учун алоҳида йўлакчалар ташкил этилиб, ёритиш чироқлари ўрнатилганлиги ҳам аҳолига қулайлик яратади.  
Кўприкнинг очилиши икки туман аҳолиси учун мустақиллик байрамига муносиб туҳфа бўлди.  
 
Ф. Убайдуллаев,  
З. Умрзоқов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марҳамат ва Булоқбошини боғловчи кўприк қайта тикланди