Мустақиллигимизнинг ўттиз бир йиллиги байрами Фарғона вилояти Сўх тумани аҳолиси учун қўшалоқ шодиёнага айланди. Бу ерда қуриб битказилган икки кўтармали “Қайроқ” насос станцияси фойдаланишга топширилди.

Сўнгги йилларда анклав ҳудуд – Сўх туманини иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётгани натижасида муаммолар ўз ечимини топмоқда. Айниқса, аҳолининг бандлигини таъминлаш, фаровонлигини ошириш борасида аниқ тадбирлар белгиланган. “Қайроқ” сув насос станциянинг барпо этилиши ҳам ана шу ишлар сирасидан.  

[gallery-8569]

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов йиғилганларни мустақиллик байрами билан табриклаб, Президентимизнинг Сўхга ва сўхликларга бўлган алоҳида ғамхўрликлари ва эътиборлари натижасида сўнгги йилларда туманда амалга оширилган йирик лойиҳаларга тўхталди. Фойдаланишга топширилаётган насос станцияси ҳам Сўх учун катта аҳамият касб этиши қайд этилиб, янги ўзлаштириладиган ерларда ташкил этиладиган кооперация ҳамда кластерларда минглаб янги иш ўрни яратилиши таъкидланди.  

“Қайроқ” насос станциясини қурилишида жонбозлик кўрсатган бир гуруҳ мутахассислар ташаккурнома ва совғалар билан тақдирланди. Ушбу мураккаб техник иншоот тумандаги Қайроқ массивидаги 1 минг 80 гектар яйлов ерларни ўзлаштириб, фойдаланишга киритиш имконини беради. 1 метр диаметрдаги 4 километр қувур тармоғи тортиш орқали икки кўтармали усулда 211 метр баландликка обиҳаёт чиқарилди. Умумий лойиҳа қиймати 91 миллиард сўмни ташкил этувчи “Қайроқ” насос станцияси сув келтирувчи ва сув ташлаш иншоотлари, кўтарма насос станциялари бинолари, 6 километрдан зиёд тақсимловчи қувур тармоғи ва бошқа кўплаб замонавий гидротехник қурилмалардан иборат. Станцияга 5 комплект насос агрегати ўрнатилган.  

Янги ўзлаштириладиган майдонларда ёнғоқ, олма ва нок боғлари, малина, тут ҳамда доривор гиёҳлар плантациялари барпо этилиши кўзда тутилган.  

М.Сулаймонов,  
М.Қодиров олган сурат

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сўхда “Қайроқ” насос станцияси ишга тушди