Бухоронинг Арк қўрғонида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси янгради. Байрам тадбирини вилоят ҳокими Ботир Зарипов табрик сўзи билан очди. 
–Жонажон Ватанимиз – Ўзбекистон Республикаси  ўзининг давлат мустақиллигини қўлга киритгани ва мустақил тараққиёт йўлини бошлаганига 31 йил тўлмоқда, – деди Ботир Зарипов. – Истиқлол эл-юртимиз учун ўз тақдирининг ҳақиқий эгаси бўлиб, қадр-қимматини англаб, муносиб ҳаёт кечириш, юртимизда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш имкониятини яратди. Айни пайтда у ҳар бир одамнинг иқтисодий, ижтимоий соҳаларда истеъдод ва қобилиятини тўла намоён этиши, ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқаришининг мустаҳкам заминидир. Мустақиллик йилларида кўҳна тарихимиз, бой меросимиз, миллий давлатчилигимиз, муқаддас динимиз, урф-одат ва анъаналаримиз қайта тикланди. Бугунги кунда меҳр-оқибат, бағрикенглик ҳамжиҳатлик каби олижаноб фазилатлар, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат, Ватан тақдири ва келажагига дахлдорлик туйғуси юрагимизнинг туб-тубидан ўрин олди. 

[gallery-8572]

Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллигини нишонлаш арафасида, ўтган давр мобайнида босиб ўтилган мураккаб йўлимизга яна бир бор назар ташлаш, мустақил тараққиётимиз давомида амалга оширилган ишлар, эришган натижаларни холисона баҳолаш ва уларнинг моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчилик, бутун халқимизнинг онги шуурига етказиш мақсадга мувофиқдир. 

Дарҳақиқат, истиқлол туфайли ўзлигимизни англадик, озод халқ, мустақил давлат сифатида Ўзбекистоннинг бор бўй-бастини, улкан салоҳиятини бутун дунёга намоён қилиш имкони очилди. Озодлик боис бизни жаҳон таниди, халқимизнинг фидокорона меҳнати, ёшларимизнинг ғайрати, азму шижоати ила ватанимизнинг шон-шуҳрати олам узра янада кенгроқ ёйилмоқда. Ҳуррият берган беқиёс имкониятлар негизида эртанги кунимиз – эркин ва фаровон келажагимизни  ўз қўлимиз билан бунёд этмоқдамиз. 

Янги Ўзбекистоннинг сўнгги барқарор ривожланиш йилларида Президентимиз раҳбарлигида мард ва матонатли халқимиз томонидан тарихан қисқа даврда амалга оширилган ишлар туфайли шаҳар ва қишлоқларимиз, бутун мамлакатимизнинг қиёфаси тобора очилиб, ободликка юз тутди, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифати юксалди, жонажон Ўзбекистонимиз замонавий давлатлар қаторига кириб борди. 

Бу фикрнинг яққол тасдиғини биргина Бухоро вилоятининг иқтисодий, ижтимоий, маданият, спорт ва бошқа соҳаларда эришган ютуқлари мисолида ҳам кўриш мумкин. Вилоятда турли соҳаларни ўзида қамраб олган дастурлар асосида аниқ мақсадлар йўлида қилинаётган саъй-ҳаракатлар натижасида жорий йилнинг биринчи ярмида ялпи ҳудудий маҳсулот ўсиши 104,1 фоизни ташкил этди. 

Саноатни ривожлантириш, унинг салоҳиятини ошириш бўйича кўрилган чоралар туфайли қарийб 12 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Экспорт салоҳияти ҳам йилдан йилга ошмоқда. Қайд этилганидек, жорий йилнинг дастлабки саккиз ойида ҳудудий корхоналар томонидан хорижга 150 миллион АҚШ долларлик маҳсулот экспорт қилинган.  

– Президентимиз томонидан 2022 йилнинг “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилингани муносабати билан биз учун энг устувор вазифа бўлган аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини юксалтириш бўйича катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилмоқда, – деди вилоят раҳбари. –Айниқса, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари энг чекка ҳудудларга ҳам янгиланиш нафасини, бунёдкорлик руҳини олиб кирмоқда. Одамларнинг фикри, дунёқараши ўзгармоқда, қишлоқда турмуш маданияти ошмоқда.  

Бутун мамлакатни қамраб олган мазкур дастурлар доирасида вилоятда 22 та қишлоқ ҳамда 4 та маҳаллада қурилиш ва ободонлаштириш ишлари жадал давом этмоқда. Қурилиш-бунёдкорлик ишлари учун айни вақтга қадар 235 миллиард сўм маблағ сарфланди. Бухоро вилояти ҳудудидан ўтувчи умумфойдаланувдаги ҳамда ички хўжалик автомобиль йўлларида 250 миллиард сўмлик қайта қуриш ишлари олиб борилди. Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда канализация тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича 72 миллиард сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилди. Аҳолининг замонавий уй-жойга бўлган талаб ва эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида 75 та кўп қаватли турар жой фойдаланишга топширилди. 

Қишлоқ хўжалигида ислоҳотлар изчил амалга оширилиши, “даладан тайёр маҳсулотгача” тамойилини илгари сурган кластер тизимининг жорий этилиши натижасида давлатга дон сотиш шартномавий режаси ошириб бажарилди. Пахтакорлар ҳам юқори маррани кўзлаган ҳолда баракали меҳнат қилмоқда. Пиллачилик, чорвачилик, паррандачилик, иссиқхона хўжалиги, боғдорчилик, сабзавотчилик, полизчилик ва қишлоқ хўжалигини бошқа соҳаларида ҳам сезиларли ютуқлар қўлга киритилмоқда.  

– Албатта, барчамизни хурсанд қиладиган бундай ўзгаришлар минг-минглаб оилалар ҳаётига шодлик ва бахт олиб келмоқда, – деди вилоят раҳбари. –Ҳеч шубҳасиз, ҳаётда мана шундай қувончли воқеалар юз берганда инсоннинг қадди ҳам, қадри ҳам кўтарилади. Бундай дамларда адолат ҳақида гапирмасангиз ҳам одамлар ҳақиқат ва адолат борлигига ишонади.  

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоятда 4 та мактаб, 3 та мактабгача таълим ташкилоти янгидан қурилди. Шунингдек, 39 та мактаб, 22 боғча таъмирланди. Соҳада нодавлат секторни жалб этиш борасидаги амалий ҳаракатлар натижасида 2 та олий, 14 та ўрта, 39 та мактабгача таълим муассасалари фаолияти йўлга қўйилди.  

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш йўналишидаги ишларга эътибор қаратадиган бўлсак, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида маҳаллий бюджетдан қўшимча 18 миллиард сўм маблағлар ажратилди. Янги тиббиёт муассасаларини қуриш, таъмирлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш доирасида 2022 йил Инвестиция дастури асосида 8 та ҳамда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида 17 та тиббиёт муассасаларида умумий қиймати 76 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 

2022 йилнинг якунига қадар вилоятдаги 60 та маҳаллада тиббиёт пунктлари ва 60 та оптимизация қилинган собиқ қишлоқ врачлик пунктлари қайта ташкил этилади. 

–Албатта, бу ишларнинг барчаси Мустақиллигимизнинг 31 йиллигида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” ғояси нақадар халқимиз ҳаётида ўз аксини топиб бораётганлигининг амалий ифодасидир, – деди Ботир Зарипов. 

Байрам тантанаси ёш ижрочилар, республика ва вилоят санъат усталарининг катта гала-концерти ва театрлаштирилган томошаси билан давом этди.  

Зариф Комилов, 
Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўҳна Бухорода мустақиллик тантанаси