Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги делегация Жанубий Кореяга сафарда бўлиб қайтди.

Ташриф доирасида мазкур мамлакатнинг йирик шаҳарлари раҳбарияти, идоралар ва йирик компаниялари мутасаддилари билан учрашувлар ўтказилди. Осиё минтақасининг ривожланган давлатига сафар давомида қатор муваффақиятли келишувларга эришилди.

Тэгу метрополитан шаҳри маъмурияти билан учрашув ва мулоқотлар самарали бўлди. Шаҳар мэри Хон Жун Пё ва Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов иштирокидаги мулоқотда Бухоро ва Тэгу шаҳарлари ўтмиш ва бугунги кунни боғловчи ривожланиш жараёни жиҳатидан ўхшашлиги, ҳар икки ҳудудда тўқимачилик саноати, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳалари ривожланганлиги, шунингдек, таълимга катта эътибор қаратилгани эътироф этилди.

Учрашувда келгусида Бухоро вилояти ва Тэгу метрополитан шаҳри ўртасида инвестицияларни жалб қилиш, ўзаро ҳамкорликни янги босқичда давом эттириш масалалари юзасидан фикр алмашилган. Шундан келиб чиқиб икки томонлама тенг манфаатли ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, ўзаро иқтисодий лойиҳаларни янада ривожлантириш, илм-фан, технология, таълим, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, маданият, туризм ва спорт йўналишларида шерикликни мустаҳкамлашга доир ҳамкорлик Меморандуми имзоланган. Бу борада “Йўл харитаси” ишлаб чиқилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Тэгу метрополитан шаҳри савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда 2023 йилда Бухоро вилоятида Ўзбек-Корейс бизнес форумини ташкил этишни режалаштирган. Бундан ташқари, мазкур ташриф доирасида Жанубий Кореянинг ўндан ортиқ бизнес-доира вакиллари иштирокида музокаралар ташкил этилган. Ишбилармон доира вакиллари билан қатор лойиҳалар юзасидан битимга эришилган. Чунончи, Корея тадбиркорлари билан Бухоро вилоятида фармацевтика, электротехника, чиқиндини қайта ишлаш соҳаларида лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокаралар ўтказилган.

Мазкур учрашувлар якунлари бўйича Жанубий Кореянинг “Noanix” компанияси билан Бухородаги “Тиб Техника” МЧЖда фармацевтика маҳсулотлари – коронар стендларни дорилаш ва вакутейнерини ишлаб чиқариш, шунингдек, “Noanix” компаниясининг тажрибали кардиолог жарроҳларини Бухоро вилоятига жалб қилган ҳолда жарроҳлик операцияларини амалга ошириш белгиланган.

“СhBio” компанияси билан косметика маҳсулотларини ишлаб чиқаришга доир инвестиция лойиҳасини амалга ошириш, “GEMSS HEALTHCARE” компанияси билан инвестиция лойиҳасини (тиббиётда қўлланиладиган рентген ускуналари ишлаб чиқариш) амалга ошириш, шунингдек, “HIBI International Co. LTD” компанияси томонидан паррандачилик комплексини ташкил қилишга доир истиқболли бизнес лойиҳалар рўёби учун амалий саъй-ҳаракат бошланмоқда.

Жанубий Кореянинг “HIBI International Co. LTD” компанияси томонидан тиббиётда фойдаланиладиган техник каноп етиштириш ва уни қайта ишлаш инвестиция лойиҳаси ҳам муҳокама қилинган. “SUN-ENERGY Co.LTD” компанияси томонидан электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қуёш панелларини ўрнатиш амалиёти кўриб чиқилган.

Бизнес муҳокамалари қаторида яна бир лойиҳа –– “OKGREEN ENERGY Co.” компаниясига тегишли бўлиб, “LED” русумли замонавий ёритиш чироқлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш лойиҳасини Бухорода маҳаллийлаштиришга эътибор кучайтирилмоқда. Қолаверса, корейс ишбилармонларининг “DIK Co. LTD” компанияси томонидан қуёш панеллари учун инверторлар ишлаб чиқариш, “GES Co. LTD” компанияси томонидан “Аҳоли Транс” МЧЖда чиқиндини қайта ишлаш натижасида электр энергияси ва иссиқлик олиш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувга эришилган.

Зариф Комилов,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанубий Корея билан ҳамкорлик янада ривожланади