Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 1 апрелдаги қарори билан қарийб бир асрлик тарихга эга Самарқанд давлат тиббиёт институти Самарқанд давлат тиббиёт университети этиб қайта ташкил этилди.

Қарорда муассасада юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, унинг институционал, ўқув-педагогик салоҳиятини кучайтириш, ўқув жараёнини халқаро стандартларга мос равишда ташкил этиш, ҳудуд аҳолиси саломатилигини муҳофаза қилиш ва тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш билан боғлиқ вазифалар қаторида реабилитология ва спорт тиббиёти соҳасида долзарб муаммолар бўйича илмий тадқиқотларни тизимли олиб бориш белгиланган. Шу мақсадда Самарқанд тумани, Ўрташиқ қишлоғида жойлашган Самарқанд вилояти саломатликни тиклаш шифохонаси негизида университет ҳузуридаги Реабилитология ва спорт тиббиёти илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш қайд этилган эди.

– Ушбу институтнинг ташкил этилиши бугун мамлакатимизда тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг натижаси, қолаверса, жамият ҳаётида реабилитология ва спорт тиббиётининг долзарб масалалари вужудга келаётгани билан боғлиқ, – дейди Самарқанд давлат тиббиёт университети ректори, тиббиёт фанлари доктори Жасур Ризаев. – Муассаса ўз йўналиши бўйича даволаш-профилактика ва илмий-услубий фаолият олиб борувчи ҳамда аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатувчи ташкилот бўлади. Замонавий талаблар ва стандартлар асосида диагностика ҳамда даволашнинг янги самарали услубларини ишлаб чиқади ва соғлиқни сақлаш амалиётига татбиқ этади. 

Аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш ва беморларни даволаш шакллари ва методларини такомиллаштиради, хизмат кўрсатиш маданияти ва сифатини оширади. Жумладан, ички аъзолари, юрак-қон томир, асаб ва таянч-ҳаракат тизимларида касаллик ва турли жароҳат асоратлари мавжуд, ногиронлиги бўлган шахсларда реабилитация қилишнинг индивидуал дастурларига мувофиқ тиббий, ижтимоий-касбий, ижтимоий, психологик ва касбий реабилитация тадбирлари амалга оширилади. Бунда хорижий давлатлар тажрибаси, замонавий технологиялар, иш услубларидан фойдаланилади. Бу борада университетимизнинг хорижий давлатлардаги ҳамкор олий таълим муассасалари ва тиббий марказлари билан биргаликда иш олиб борилади.

Шу пайтгача мамлакатимиздаги тиббиёт муассасалари, реабилитация марказларида асосан ногиронлик ва ногиронликка олиб келувчи хасталикларни даволаш, унинг асоратларини камайтиришга кўпроқ эътибор қаратиб келинмоқда. Янги илмий-тадқиқот институтимизда ногиронликни келтириб чиқарувчи сабаб ва омилларни илмий асосда ўрганиш, эрта аниқлаш чоралари кўрилади. Бу орқали юзага келиши мумкин бўлган ногиронлик ҳолатларининг олдини олиш, аҳолининг саломатлик кўрсаткичларини ошириш ва пировардида мамлакат иқтисодиётига ҳисса қўшиш мумкин.

Спорт тиббиёти соҳасида ҳам пойтахтимизда, шу тизимга тегишли айрим муассасаларда маълум бир тадқиқотлар, амалий ишлар олиб борилаётган бўлса-да айни чоғда мамлакатимизда спортнинг оммавийлигини ошириш ва кенг ривожлантиришга қаратилган эътибор билан қиёслаганда, бу ишларимиз етарли эмас. Шу жиҳатдан янги институт спорт турларидан келиб чиққан ҳолда юзага келиши мумкин бўлган патологияни даволаш ва олдини олишнинг илғор услубларини, спортчиларнинг тиббий назоратини ҳисобга олган ҳолда уларнинг функционал аҳволини диагностика ва коррекция қилиш стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, спортчиларга тиббий хизмат кўрсатишда муҳим ўрин тутади. Бу йўналишда институт томонидан ҳар бир спорт тури бўйича спортчиларни тайёрлашнинг якка тартибдаги дастурлари ишлаб чиқилади. Спортчиларнинг физиологик ҳолатидан келиб чиқиб, овқатланиш рационидан бошлаб қайси даврда қандай дори воситаларини ёки тиббий муолажаларни қабул қилишигача таҳлил этилган ҳолда, бунга илмий ёндошилади. Спорт жароҳатлари, патологиялари ва турли хил синдромларнинг олдини олиш, диагностика қилиш ва даволаш чоралари кўрилади.

Бугун дунё миқёсида спортдаги допинг масаласи, спортчиларнинг турли дори воситаларини қабул қилиши энг муаммоли масалалардан бири бўлиб турибди. Айрим спортчилар бундай воситаларни атайлаб қабул қилса, баъзилари билиб-билмай истеъмол қилиши мумкин. Яна айрим озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида келгусида допинг келиб чиқишига асос бўлувчи моддалар учрайди. Айнан шу каби ҳолатларнинг олдини олишда ҳам янги ташкил этилаётган институт мамлкатимиз спортчилари ва мураббийларига ёрдам беради.

Умуман, Реабилитология ва спорт тиббиёти илмий-тадқиқот институти фаолиятини йўлга қўйишда шу ва бошқа омиллар ҳисобга олинган ҳолда узоқ ва яқин истиқболга мўлжалланган дастур ва чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Бу борада хорижий тажрибалар ўрганилди.

Ўтган асрнинг етмишинчи йилларида шаҳардан четда, яъни Самарқанд туманидаги Ўрташиқ қишлоғида, баҳаво жойда ташкил этилган ва кейинги йилларда вилоят саломатликни тиклаш шифохонаси сифатида фаолият олиб борган 50 ўринли муассасада айни пайтда стационар бўлим, физиотерапия, неврология ва бошқа бўлимлар мавжуд. Невропатолог, терапевт, травматолог-ортопед сингари элликдан ортиқ малакали шифокор ва ўрта тиббиёт ходимлари меҳнат қилмоқда.

– Кейинги йилларда муассасамиз салоҳиятини ошириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш орқали аҳолига замон талабларига мос тиббий хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди, – дейди Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги Реабилитология ва спорт тиббиёти илмий-тадқиқот институти директори вазифасини бажарувчи Фарҳод Ботиров. – Бунда Самарқанд давлат тиббиёт университети билан йўлга қўйилган ҳамкорлик ижобий натижа берди. Шифохонада 2020 йилда университетнинг Реабилитология ва спорт тиббиёти илмий-тадқиқот институтининг фаолияти олиб бориши терапевтик, неврологик, травматологик-ортопедик хасталикларга аниқ ташхис қўйиш ва даволаш самарадорлигини оширди. Шунингдек, илмий салоҳиятимиз ошди. Шифохона негизида Реабилитология ва спорт тиббиёти илмий-тадқиқот институтининг ташкил этилиши эса фаолиятимизни тубдан такомиллаштириш ва янгича асосда иш олиб боришга катта туртки бўлди. 

Давлатимиз раҳбарининг қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, университет раҳбарияти томонидан қабул қилинган чора-тадбирлар дастурига мувофиқ, институт базасида Самарқанд давлат университетининг Тиббий реабилитация ва спорт тиббиёти ва халқ табобати кафедрасининг иш фаолияти ошиб бормоқда ҳамда Травматология ва ортопедия кафедралари ташкил этилмоқда. Шунингдек, янги очилаётган клиник психология ҳамда биоинженерия ва тиббий технологиялар таълим йўналишлари фаолияти институт билан интеграция қилинади. Келгуси уч йил давомида институтининг моддий-техника базаси яхшиланиб, бино ва иншоотлари капитал таъмирланади. Кичик ортопедик операцияларни амалга оширишга мўлжалланган операцион блок ва замонавий лаборатория ташкил этилади.

Бир сўз билан айтганда, бугун янги институтнинг фаолиятини янгича асосда йўлга қўйиш учун амалий ишлар бошланган ва бу яқин орада ўзининг ижобий натижасини беради.

Ғолиб ҲАСАНОВ, Алишер ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Реабилитология ва спорт тиббиёти – замонавий тиббиётнинг муҳим йўналиши