Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда фракция аъзолари қатор қонун лойиҳалари ва бошқа масалаларни муҳокама қилди.

Йиғилишда дастлаб «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

— Қонунчиликдаги ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига содда ва тушунарли тарзда етказиш учун қонунларда муқаддималардан фойдаланиш тартиби йўлга қўйилган, — деди фракция раҳбари Улуғбек Иноятов. — Бироқ муқаддима қисмини парламент мажлисида кўриб чиқишнинг ҳуқуқий механизмлари етарлича очиб берилмаган.

Йиғилишда таъкидланганидек, амалдаги қонунларга мувофиқ, қонун лойиҳаси бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида иккинчи ўқишда овоз бериш, қоида тариқасида, моддама-модда ўтказилади. Бундан ташқари, овоз бериш боблар ёки бўлимлар бўйича, шунингдек, бир неча моддалар бўйича бир вақтнинг ўзида ўтказилиши мумкин. Қонуннинг муқаддимаси юқорида санаб ўтилган таркибий бирликларнинг бирортасига ҳам кирмайди. Қонун лойиҳасининг муқаддимаси ҳам муҳокамадан ўтгач, тасдиқланиши мақсадга мувофиқдир.

Мазкур қонун лойиҳаси билан қоида тариқасида, унинг номига, муқаддимасига (агар мавжуд бўлса), ҳар бир моддасига алоҳида-алоҳида овоз берилиши назарда тутиляпти. Фракция аъзолари бу янгиликни бир овоздан қўллаб-қувватлади.

Йиғилишда шунингдек, яна бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди, Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссиясининг 2022 йил биринчи ярим йиллигидаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти ҳам тингланди. Якунда кўриб чиқилган масалалар юзасидан фракциянинг тегишли қарори қабул қилинди.

М.Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қонунчилик палатасининг Регламентига қандай ўзгартиришлар киритилмоқда?