Футбол

Кейинги йилларда юртимизда спорт мусобақалари ва тадбирлари сони ҳар қачонгидан ҳам ортди. Бирон-бир ҳафта йўқки, мамлакатимизнинг қайсидир гўшасида республика миқёсида, яна қайсидир маҳалласида ҳудудий, яна бирида очиқ биринчилик мусобақалари ўтказилаётганига гувоҳ бўласиз. Бу яхши, албатта. Аҳоли ўртасида оммавий спорт ривож топаётганлигидан, ёшларнинг бўш вақти мазмунли ташкил этилаётганлигидан далолат.

Қолаверса, бу давлатимиз раҳбари томонидан жисмоний тарбия ва спортни, хусусан, футболни янада ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлашга қаратилганлиги билан ўз аҳамиятига эга ҳаракатдир.

Куни кеча футбол ва мини-футбол бўйича якунланган 16-30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги “ДХХ кубоги” мусобақалари ҳам айни тамойилларга хизмат қилди.

Бундай дейишимизга сабаб илк босқичда совриндор бўлган жамоалар, футболчилар қатори ҳудудий босқичда зафар қучган, ўз иқтидорини намойиш этганлар ҳам совғали бўлди. Маҳалла майдонларига спорт иншоотлари, спорт майдончалари қуриб берилиши бўйича сертификатларга эга бўлишди. Биргина турнир туфайли минглаб ёшлар катта спорт майдонига кириб келди. Эртанги ёруғ ва нурли кунларга ишончи ортди.   

Айтиш жоиз, жорий йилнинг апрель-май ойларида туман ва шаҳарларда мусобақанинг биринчи босқичи, июнь-июль ойларида туман ҳамда шаҳар ғолиблари ўртасида Давлат хавфсизлик хизматининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бошқармалари бошлиғи кубоги сифатида иккинчи босқич, ва ниҳоят, пойтахтимизда “ДХХ кубоги” учун финал ўйини – учинчи босқич баҳслари зўр муваффақият, кўтаринки кайфият билан ўтказилганлиги эътиборли бўлди. 

Ўз маҳалласида ва қишлоғидаги майдонда тўп тепиб юрган ёшлар профессионал футболчилар ўйнайдиган яшил кенгликларда, минг-минглаб ишқибозлар кўз ўнгида маҳоратли футболчилардек ҳаракатланиши, чиройли “финт”ларни амалга оширганлиги томошабинларга завқ бағишлаши билан ёш футболчиларнинг ўзларига бўлган ишончни оширди, кўнглига катта орзуларни жо этди. 

[gallery-8538]

Рақамлар ҳамиша асл ҳолатни акс эттиради. ДХХ кубогининг ўтган йили илк бор ўтказилган ўйинларида 7779 та маҳалла жамоаси, бу йил эса мазкур ўйинларда 205 та туман-шаҳарлардаги 18 629 та маҳалла жамоалари  иштирок этган бўлса, шундан мини-футбол баҳсларида 9 348 та,  катта футбол ўйинларида 9 281 та маҳаллани ташкил этди. Учрашувлар натижасида 241 976 нафар ёшлар футбол ўйинлари билан қамраб олинганлиги, яна шунчага тенг аҳоли ишқибозликка жалб этилганлиги эътиборга сазовордир. 

ДХХ кубогининг финал ўйини хусусида тўхталадиган бўлсак, пойтахтимиздаги “ЖАР” спорт-соғломлаштириш мажмуасида ўтган финал том маънода катта футбол байрами кўринишини олди. Минг-минглаб ишқибозлар гувоҳлигидаги учрашувда Тошкент вилоятининг Бўка тумани “Дўстлик” маҳалласи ҳамда Сирдарё вилоятининг Мирзаобод тумани “Боғистон” маҳалласи футболчилари рўбарў келди. 

Шиддатли, муросасиз ҳамда завқу шавққа тўлган “футбол рақси” ҳар доимги ўйинлардан-да қизиқарли ўтди. Кутилган ва кутилмаган зарбаларга, тўп узатмаларига, комбинацион кечган учрашувда бўкалик ёшлар “Боғистон” жамоасини 3:1 ҳисобида доғда қолдирди. 18 мингдан ошиқ маҳалла жамоалари орзу қилган, интилган "ДХХ кубоги”га “Дўстлик” маҳалласи футболчилари мушарраф бўлишди.

Бир қараганда ҳаммаси рисоладагидек кечди. Мусобақалар поёнига етди. Уч босқичда баҳсларнинг ғолиб ва совриндорлари, республика миқёсидаги финал ўйинларида кучли жамоалар, иқтидорли ёш футболчилар аниқланди. Ғолиблар, совриндорлар тақдирланди. Лекин унинг шукуҳи маҳалла жамоаларида, мазкур қизиқарли баҳсларда иштирок этган спортчилар орқали чекка-чекка масканларда, маҳаллаларда, оилаларда давом этмоқда.

Ушбу ўйинларнинг яна бир ўзига хос томони, республика босқичида 1-4 ўринларни эгаллаган жамоа ёшлари мамлакатимизнинг энг хушманзара дам олиш масканларида ҳордиқ чиқариши таъминланади.

Шунингдек, футбол ва мини-футбол бўйича ғолиблик иродасини намойиш қилган жамоалар маҳалласига мини-футбол, универсал спорт майдони, “Стритбол” майдончалари барпо этиб бериладики, бу келгусида Ватан шаънини муносиб ҳимоя қиладиган чемпионлар сафи кенгайишига, маҳаллаларга янгича спорт инфратузилмаси кириб келишига шарт-шароит яратилишини таъминлайди.

"ДХХ кубоги” ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимида Давлат хавфсизлик хизмати  раиси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси раиси Абдусалом Азизов, спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икромов, Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев ва бошқа мутасаддилар иштирок этди.

Тўлқин РЎЗИЕВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кичик майдончалардан катта кенгликларга юксалаётган авлод