Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, агентликка юртимиз дорихоналарида «Ламитор-Артемис» дори воситасининг қалбакилаштирилган «Ламитор Torret 50 МГ» номи остида реализация қилинаётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган.

Дори воситаларининг улгуржи реализацияси билан шуғулланувчи “INOM HEALTH CARE" МЧЖнинг мурожаатига кўра, юқоридаги вазият ўрганилганда, ушбу ҳолат дорихона томонидан тақдим этилган фиксал ва товар чекларида ўз тасдиғини топган.

«Ламитор Torret 50 МГ» дори воситаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ноқонуний йўл билан олиб кирилган бўлиб, Давлат рўйхатидан ўтказилмаган ҳамда мувофиқлик сертификати расмийлаштирилмаган.

«Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низом»га мувофиқ, дори воситалари ва тиббий буюмларни мувофиқлик сертификатларисиз сақлаш ва (ёки) реализация қилиш, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган, сифатсиз, қалбакилаштирилган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини сақлаш ва (ёки) реализация қилиш, лицензиянинг амал қилишини тугатишга олиб келадиган лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузилиши ҳисобланади.

Шу боис, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати қалбакилаштирилган «Ламитор Torret 50 МГ» дори воситасидан огоҳ бўлишга чақиради.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонга ноқонуний йўл билан олиб кирилган, давлат рўйхатидан ўтказилмаган дори аниқланди