Жорий йилнинг 10 июнь куни давлатимиз раҳбари раислигида қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни кенгайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида барча вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар, маҳалла биноларини муқобил энергияга ўтказиш вақти келгани таъкидланган эди.
Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд вилояти ҳокимлиги биноси том қисмида умумий қуввати 150 кВт бўлган қуёш панеллари ўрнатилди.
“Солара” МЧЖ томонидан қурилган мазкур станцияга номинал қуввати 450 Вт бўлган 334 дона монокристалли қуёш панели ва 4 та инвертор ўрнатилди.
Станция йилига 341 минг кВт электр энергия ишлаб чиқаради ҳамда атмосферага 1,1 тонна зарарли чиқиндилар чиқишининг олдини олади.
Айни пайтда вилоятдаги яна бир қатор бошқарма ва идоралар ҳам ўз биносида шу каби қуёш панелларини ўрнатмоқда.
Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА