Халқимизда тўйга тўёна билан, деган ажойиб нақл бор. Мамлакатимизда катта тўйга яъни Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллигини кенг нишонлашга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Байрам арафасида мамлакатимизнинг турли ҳудудларида янги қурилган бино ва иншоотларни, жорий таъмирлаб, реконструкция қилинган ижтимоий объектлар, боғча, мактаб ва шифохоналарни фойдаланишга топшириш анъанага айланган.

Олмалиқ кон металлургия комбинати нафақат ишлаб чиқаришда илғор, балки, ижтимоий соҳани қўллаб-қувватлаш борасида ҳам кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда. Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг бош мезони “Инсон қадри учун” деган устувор тамойил комбинат фаолиятида ҳам устуворлик касб этаётир. Жумладан, Олмалиқ шаҳрида ижтимоий соҳани ривожлантириш, йўлларни асфальтлаш, кўчаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, “Яшил макон” дастури доирасида кўп қаватли уйлар ҳудудлари ва шаҳар кўчаларида дарахт кўчатларини экиш, тартибга келтириш, озодаликни сақлаш борасида катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилмоқда.

Комбинат ҳомийлигида 39-сонли “Олтин бешик” мактабгача таълим ташкилоти тўлиқ таъмирланиб, замонавий қиёфа касб этди. Бугун фойдаланишга топширилган боғча биноси мустақиллигимизнинг 31 йиллиги арафасида болажонлар ва уларнинг ота-оналари учун ҳақиқий байрам туҳфаси бўлди, десак муболаға бўлмайди.

Мактабгача таълим ташкилотининг тантанали очилиш маросимида ОКМК бошқаруви раиси, сенатор Абдулла Хурсанов, қурувчилар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда ОКМК бошқаруви раиси А.Хурсанов замонавий таъмирланган боғчада болажонлар учун барча шароитлар яратилганини таъкидлаб, комбинат томонидан бу каби эзгу амаллар бардавомлик касб этишини маълум қилди. Комбинат ишчи-ходимларининг фарзандлари ишончли қўлда эканлиги, ушбу боғча бошқа муассасаларга намуна бўлишини алоҳида эътироф этди.

Тадбир давомида бир гуруҳ қурувчилар ва МТТ ишчи-ходимлари эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди ва рамзий лента қирқилиб, муассаса расман фойдаланишга топширилди. Иштирокчилар янги таъмирдан чиққан МТТ биноси билан таништирилди. Ишлаб чиқаришни автоматлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан комбинат боғчаларига навбатга туриш жараёни рақамлаштирилган бўлиб, ушбу янгиликнинг ҳам тақдимоти ўтказилди.

39-сонли боғча 1990 йилнинг 28 сентябрь санасида фойдаланишга топширилган бўлиб, шу кунга қадар ушбу объектда мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмаган. Ушбу объектни таъмирлаш учун комбинат томонидан 6,4 миллиард сўм сарфланди. Илгари бу боғчада 9 та гуруҳ фаолият юритиб, уларда 216 нафар болажонлар тарбияланган. Эндиликда эса гуруҳлар сони 13 тага етказилди, яъни 312 нафар болалар бу ерда тарбия олади. Болалар ётоқхоналари, таълим-тарбия хоналари, мусиқа хонаси ва спорт зали тўлиқ жиҳозланди. Қишки бассейнда болажонларнинг сузиш билан шуғулланиши учун ҳам барча шароит яратилган. Шифобахш чойларни тақдим этувчи фитобар ҳам болажонлар ихтиёрида.

– Комбинат раҳбарияти ташаббуси ва эътибори билан боғчамиз бутунлай янги қиёфа касб этди, – деди МТТ мудираси Озода Камолова. – Боғчада болажонлар учун барча шароитлар яратилди. Эндиликда биздан болажонларни тарбиялашда фақат ва фақат масъулият талаб этилади. Фурсатдан фойдаланиб комбинат раҳбариятига ота-оналар, муассаса ходимлари номидан миннатдорлик билдираман.

Маълумот учун: комбинат Олмалиқ шаҳридаги иккита тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш ишларига ҳам ҳомийлик қилмоқда. Бундан ташқари, комбинат томонидан ҳар йили битта мактабгача таълим ташкилоти мукаммал таъмирдан чиқарилади. Жорий йилнинг 1 октябрь кунидан бошлаб 33-сонли мактабгача таълим ташкилотида ҳам мукаммал таъмирлаш ишлари бошланади.

ОКМК Ахборот хизмати, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОКМК кўмагида “Олтин бешик” янги бинода иш бошлади