Обрўли шиа имоми Муқтада ас-Садр Ироқ сиёсий ҳаётини тарк этишини эълон қилди. Қуйидаги баёнотни у ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифаси орқали тарқатди:

- Мен сиёсий ишларга аралашмасликка қарор қилдим. Энди батамом сиёсатдан кетяпман.

Имом “унинг ҳаракати тарафдорлари барча асосий муассасалардаги ишни тўхтатганини” айтиб, ас-Садр оиласи, хусусан, отаси фаолияти билан боғлиқ мақбара, ёдгорлик масаласи бундан мустасно, деди.

Ўзининг таъкидлашича, барча “садрчи” етакчилар “вазифасидан озод”. Ҳаракат идораси тарафдорлари имом номидан сиёсий ишларга аралашмасликка чақирилади. Оммавий ахборот воситаларида “садрчилар” шиори, сиёсий рамзидан фойдаланган ҳолда сўзлаш тақиқлангани ҳам баён этилди.

Ироқ парламентида энг йирик блокка эга ас-Садр тарафдорлари июнь ойида парламент ваколатларидан воз кечган эди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ас-Садр: Ироқ сиёсий ҳаётини тарк этаман