Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбарига кўра, дунёдаги барча тиббиёт ходимлари ва 60 ёшдан ошган кишилар COVID-19га қарши вакцина олиши ва эмланиш қамрови 70 фоизга етиши зарур, дейди мамлакатимиз ССВ матбуот хизмати.
Таъкидланишича, бу инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш ва барқарор ривожланиш жараёнини тиклашнинг энг яхши усули. Таҳлилларга кўра, жорий йил бошида 34 та мамлакатда аҳолининг коронавирусга қарши оммавий эмланиш даражаси 10 фоиздан кам бўлган. Ҳозирга келиб эса бундай давлатлар сони атиги 10 та қолган ва уларнинг аксарияти турли гуманитар вазиятларга дуч келган.
Эслатиб ўтамиз, ЖССТнинг 22 август ҳолати бўйича берган маълумотига кўра, пандемия бошланганидан буён жами 593 миллион 269 минг нафардан ортиқ киши коронавирус инфекциясига чалинган. Улардан қарийб 6 миллион 447 минг нафари касаллик оқибатида ҳаётдан кўз юмган.
ЎзА