Маълумки, давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари учун очиқ танловлар эълон қилинмоқда.
Танловга талабгорларни синовдан ўтказиш катта масъулият талаб қилади. Шу мақсадда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ходимларини ушбу йўналишда тайёрлашга қаратилган семинар ташкил этилди.
Унда танлов иштирокчилари билан суҳбат ўтказадиган комиссиялар аъзоларининг билим ва кўникмалари оширилди. Чунки уларда интизом, адолат, салоҳият етарли бўлмаса, кутилган натижага эришиб бўлмайди.
Шу кунларда малака оширган ходимлар жойларда семинар-тренинглар ўтказмоқда.
Интерактив усулларда ташкил этилаётган тадбирларда жамоалар ўз позицияларини ҳимоя қилмоқда.
Суҳбат босқичидаги мавжуд муаммо ва камчиликлар таҳлил қилинмоқда. Ечимлари юзасидан фикрлар алмашилмоқда.
Ҳар бир танловда (бўш иш ўрни учун) бир номзод ғолиб бўлади. Демакки, танловнинг суҳбат босқичи муҳим роль ўйнайди.
Давлат органларининг корхона, ташкилот ва идораларида фаолият юритаётган суҳбат комиссияси вакилларига ўзини доимий ривожлантириб бориш, адолатли мезонлари асосида номзодларни баҳолаш, белгиланган муддатдан кечиктирмай танлов ғолибларини эълон қилиш бўйича муҳим йўналишлар берилди.
Ш.Неъматов, ЎзА