4 сотих ердан 40 миллион сўм даромад
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Мингбулоқ тумани Кичик Жомашуй маҳалласида яшовчи Меҳринисо Матусмонова томорқадан самарали фойдаланиб, маҳалладошларига ибрат бўлмоқда.
У ҳовлисидаги 4 сотих ер майдонида пиёз, саримсоқпиёз, исмалоқ, турли кўкатлар ҳамда гул кўчатлари парваришламоқда. Меҳнат ва экинларни тўғри режалаштириш натижасида хонадон йил давомида ўртача 40 миллион сўм даромад оляпти.
[gallery-28074]
Шунингдек, оилада асаларичилик ва қўй боқиш йўлга қўйилган. Бу эса даромад манбаларини кенгайтириб, томорқадан янада унумли фойдаланиш имконини бермоқда.
Томорқадан оқилона фойдаланиш нафақат оила фаровонлигини оширади, балки маҳаллада тадбиркорлик ва бандликни ривожлантиришга ҳам хизмат қилади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА