Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат олий таълим муассасалари магистратура босқичида таълим олаётган хотин-қизларнинг тўлов-контракт маблағларини тўлаб бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор қабул қилинди.

Ҳужжатга мувофиқ, давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт тўловлари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади. Бунинг учун давлат бюджетидан ҳар йили камида 200 миллиард сўм молиялаштирилади.

2021/2022 ўқув йилида давлат олий таълим муассасалари магистратурасига талабаликка қабул қилиниб, тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган хотин-қизларнинг 2022/2023 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдори давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Давлат олий таълим муассасалари, шу жумладан, Ўзбекистан Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Бош прокуратура академияси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда Банк-молия академиясининг магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт тўловлари ҳам қайтариш шартисиз қопланади.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида ўқиётган талаба хотин-қизларнинг ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммаси (табақалаштирилган тўлов-контракт суммаси тўловлари бундан мустасно) тегишли олий таълим муассасаларига давлат ҳисобидан ўтказиб берилади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Магистратура босқичида хотин-қизларнинг тўлов-контракт маблағлари давлат зиммасида бўлади