Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 12 декабрда “2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармони эълон қилинган эди.

Мазкур ҳужжатга мувофиқ жори йилдаги Мустақиллик байрами муносабати билан 1–2–3–4 сентябрь кунлари дам олиш куни деб эълон қилинган.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги Мустақиллик байрами муносабати билан аҳолининг дам олиш кунларини мароқли ташкил этиш ҳамда ички туризмга жалб этиш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар томонидан республика бўйлаб белгиланган чегирмалар тўғрисида маълумотларни тақдим этди. Хусусан, “Uzbekistan Airways” АЖ Мустақиллик байрами муносабати билан 2022 йил 1–2–3–4 сентябрь кунлари амалга ошириладиган барча маҳаллий авиақатновларнинг барча турдаги тарифларига 50 фоиз чегирма эълон қилади.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ  томонидан республиканинг барча ички қатновлари учун байрам муносабати билан эълон қилинган дам олиш кунларига 10 фоиздан 50 фоизгача чегирмалар белгиланди. “Вақф” хайрия жамоат фонди тасарруфидаги пуллик кириш чипталари жорий қилинган маданий мерос объектлари - зиёратгоҳ ва қадамжоларда ҳам байрам кунларида юртимиз фуқаролари учун кириш чипталар нархига 50 фоиз чегирма жорий қилинди.

Шу билан бирга, республика бўйлаб жойлашган музейлар, меҳмонхоналар, овқатланиш шохобчалари томонидан ҳам ихтиёрий чегирмалар эълон қилиниши кўзда тутилмоқда.  

ЎзА
 
Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мустақиллик байрами муносабати билан бир қатор чегирмалар эълон қилинди