ЎзА аввал хабар берганидек, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов бугун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари, БМТнинг Осиё ва Тинч океани бўйича иқтисодий ва ижтимоий комиссияси ижрочи котиби Армида Алисжабана билан видеоконференция орқали мулоқот ўтказди.

Вазирлик масъул вакили Юсуп Кабулжанов маълум қилишича, музокара давомида икки томонлама ҳамкорликнинг қатор муҳим жиҳатлари кўриб чиқилган. 

Учрашувдан сўнг Ташқи ишлар вазирлиги Иқтисодий дипломатия департаментининг Инвестицияларни жалб қилиш бошқармаси бошлиғи Санжар Маҳмудов оммавий ахборот воситалари вакилларига анжуманда кўтарилган энг муҳим масалалар хусусида қисқача ахборот берди:

- Бугунги мулоқот давомида Ўзбекистон билан БМТнинг Осиё ва Тинч океани бўйича иқтисодий ва ижтимоий комиссияси - ЭСКАТО ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масаласи муҳокама қилинди. Асосий келишувлардан бири сифатида ЭСКАТО вакиллари, хусусан, ижрочи котиб Армида Алисжабананинг Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитидаги иштироки яна бир бор тасдиқланганини келтириш мумкин.

Онлайн-суҳбат чоғида ўзаро ҳамкорликнинг янги йўналишлари белгиланиб, жумладан, шу асосда меморандум имзолашга келишилди.

ЭСКАТО ижрочи котиби томонидан Ўзбекистон ташаббуси – давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган Афғонистон ҳудуди орқали транспорт-логистика тизимини йўлга қўйиш ва ривожлантириш масаласи қўллаб-қувватланиши маъқулланди.

Шунингдек, Армида хоним юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни эътироф этган ҳолда, бу жараёнда фаол иштирок этишга қизиқиш билдирди.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистоннинг ЭСКАТО билан шериклиги сўнгги йиллар мамлакатимизда илгари сурилаётган фаол иқтисодий дипломатиянинг янги бир йўналиши сифатида намоён бўлмоқда.

Учрашувда Ўзбекистон Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатларини боғловчи муҳим бўғин экани қайд этилди. Айни йўналишда БМТ шафелигида муносабатларни янада кенгайтиришга хизмат қилувчи транспорт-коммуникация минтақавий маркази ташкил қилиш масаласи қўллаб-қувватланди.

Мулоқот якунида ЭСКАТО билан алоқаларни янада чуқурлаштириш ва юқори босқичга олиб чиқишга хизмат қилувчи янги йўналишларни қамраб оладиган, бу борадаги энг муҳим вазифаларни белгилаб берувчи янгиланган йўл харитасини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлашга келишиб олинди.

Ғайрат Хонназаров ёзиб олди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЭСКАТО раҳбари ШҲТнинг Самарқанд саммитида иштирок этади