Нукус ва Урганч гарнизонларидаги ҳарбий қисмлар вакиллари жанговар руҳ, жамоавий жипслик, акробатик усуллар, ўточар ва совуқ қуроллардан моҳирлик билан фойдаланишни кўргазмали қўл жанги мусобақасида намойиш этди.

Ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний имкониятларини юксалтириш, армия қўл жанги ва пичоқ билан жанг қилиш санъатини ривожлантириш, мақсадида Мудофаа вазирлиги қўшинларида қўл жанги кўргазмали мусобақаси ўтказиб келинади.

Нукус гарнизонидаги ҳарбий қисм базасида бўлиб ўтган мусобақанинг Шимоли-ғарбий ҳарбий округ босқичи жанговар шоуга айланиб, кучли рақобат, шиддат ва матонат билан кечди.

Уч босқичда ўтказиладиган ушбу мусобақа ҳарбий жамоаларнинг жипслигини таъминлаб, ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиш, жамоаларда жанговар руҳни юксалтириш, қурол билан мураккаб қўл жанги элементларини намойиш этиш ҳамда бу спортни оммалаштириш каби мақсадларни ўз ичига олади.

Майдонда бирин-кетин мусобақалашган ўнга яқин жамоа жипсликни, куч, шижоат ва маҳоратни кўргазмали тарзда намойиш эта олди. Акробатик усулларда намойиш этилган кўргазмалар, пичоқ жанги ва қурол билан мураккаб элементлар, дадил ҳаракатлар ҳеч кимни беэътибор қолдирмади. Айниқса, беллашувда яқиндагина сафларни тўлдирган муддатли ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари ҳайъат аъзолари ва кузатувчиларда катта таассурот қолдирди.

Мусобақанинг шаффофлиги ва адолатли кечишини таъминлаш мақсадида ҳарбий округ қўмондонлиги томонидан ҳайъат аъзолари тузилиб, унда ҳар бир жамоанинг хатти-ҳаракатлари одилона баҳолаб борилди.

[gallery-8235]

Беллашув икки йўналишда, яъни 20 кишидан иборат жамоа  ва 2 нафардан иборат жуфтлик таркибида олиб борилди. Жамоавий таркибда иштирокчиларнинг кўргазмали чиқишлари, майдонга кириб келиши, танланган қўшиқ сифати, кийим русуми, актёрлик маҳорати, кўргазмага янгилик киритгани, акробатик усуллардан фойдалангани ҳамда оёқ ва қўл билан берилган зарбаларнинг самараси каби мезонлар бўйича баҳоланди.

Жуфтлик баҳсларини баҳолашда икки нафар ҳарбий хизматчи қуролсиз ва қурол билан кўргазмали чиқиши ҳамда қўл жанги усулларини намойиш этиши, жангга янгилик ёки ўзига хослик киритгани ҳамда акробатик усулларни бажариши каби мезонларга эътибор қаратилди.

Жамоаларнинг машқларни синхрон тарзда, тез, аниқ бажарганига қараб уларга қўйилган баллар юқорилаб борди

Иштирокчиларнинг барча чиқишларида ҳар хил турдаги тирик жонзотларга озор берувчи, ҳарбий хизматчи жонига хавф туғдирувчи амаллардан фойдаланилиши таъқиқланди.

Якуний натижалар бўйича Урганч гарнизонидаги ҳарбий қисм вакиллари биринчи ўринни, Нукус гарнизонидаги ҳарбий қисмнинг иккита жамоаси иккинчи ва учинчи ўринларни қўлга киритди. Фахрли ўринларга сазовор бўлган жамоалар кубок, фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Беллашувда ғолибликни қўлга киритган жамоа эндиликда Мудофаа вазирлиги миқёсида бўлиб ўтадиган мусобақанинг финал босқичида ҳарбий округ шарафини ҳимоя қилиш учун йўл олади, – дейилади Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати хабарида.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Армия қўл жангининг бутун жозибаси намоён бўлди