Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги Шўрсув шаҳарчаси ҳудудида фойдали қазилма конлари мавжуд. Бу заминдаги оҳак, гипс тошлар, темир таркибли оҳра тупроқлар табиатнинг ноёб бойликларидир. Ушбу табиий имкониятлардан унумли фойдаланаётган тадбиркорлар янги ишлаб чиқариш субъектларини ташкил этмоқда. Шунингдек, қурилиш материалларига ихтисослашган ҳудудда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бошланган.

Афсуски, кейинги пайтда аҳоли томонидан экологик вазият бўйича турли эътирозлар туғилмоқда. Ҳудуддаги қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар фаолияти юзасидан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг мутахассислари томонидан доимий равишда ўрганишлар олиб борилмоқда. Жумладан, ўрганишлар давомида қўмитанинг мобиль экологик лабораторияси жалб қилиниб, ҳаводан намуналар олинган ва таҳлил амалга оширилган.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/q4hQh5U0ETw" title="Шўрсувда нима гап? Хайрулло Бозоров ижтимоий тармоқдаги мурожаатни ўрганди" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Таҳлил натижаларига кўра, ҳавони ифлослантирувчи моддалар 4 та нуқтада 1,5 дан 23,6 мартага ва 2 та нуқтада 3,2 дан 4,6 мартага белгиланган меъёрлардан ортиқлиги аниқланган. Ҳудудда жойлашган ишлаб чиқариш корхоналаридан чиқаётган чанг ва газларни камайтириш, атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш мақсадида 12 та корхонада текширишлар амалга оширилди ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Шўрсув шаҳарчасида жойлашган қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнида атроф-муҳитга салбий таъсирларни камайтириш ҳамда корхоналарни экологик талаблар асосида модернизациялаш Дастури лойиҳаси ишлаб чиқилди. Мазкур маҳалладаги ҳолат вилоят раҳбари томонидан ҳам назоратга олинди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан Ўзбекистон тумани секторлари раҳбарлари, вилоят экология бошқармаси масъуллари, тегишли ташкилот, муассасалар мутасаддилари иштирокида “Шўрсув” маҳалла фуқаролар йиғинидаги экологик вазият ҳамда аҳоли турмуш шароитлари ўрганилди. Мулоқот чоғида бу борада аниқ вазифалар белгилаб олинди.

М. Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шўрсувда нима гап? Хайрулло Бозоров ижтимоий тармоқдаги мурожаатни ўрганди (+видео)