Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида жорий йилнинг 4-5 август кунлари бўлиб ўтган ҳудудий тармоқлараро вилоят саноат ярмаркасида 1300 дан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчилар 2000 дан зиёд маҳсулотлари билан қатнашди.

Ушбу ярмаркада Олмалиқ кон-металлургия комбинати ҳам 230 дан ортиқ импорт қилинадиган, ишлаб чиқарилиши ўзлаштириладиган маҳсулотлар (кимёвий маҳсулотлар, портлатиш воситалари ва жиҳозлари, ферроқотишмалар) билан иштирок этди. Шунингдек, ярмаркада маҳаллийлаштириш дастури доирасида ишлаб чиқарилаётган 100дан ортиқ маҳсулотлар (мис ва рух маҳсулотлари, цемент, фосфорит маҳсулотлари, сульфат кислотаси, нодир металлар ва қаттиқ қотишмали буюмлар) намойиш этилди.

Мазкур ярмаркада ОКМК томонидан маҳаллийлаштириш ва кооперация бўйича амалга оширилаётган ишлар, асосий фаолият, комбинатнинг 2028 йилгача ривожланиш дастурига бағишланган тақдимот ўтказилди. Саноат ярмаркасининг барча иштирокчиларига комбинат томонидан 2030 йилгача амалга ошириладиган инвестициявий лойиҳаларда, шунингдек, янги бойитиш фабрикалари (3-МБФ, 4-МБФ) ва металлургия комплекси кенгайишида зарур бўладиган ускуналар, техник ва технологик дастгоҳларга бўлган талаби тақдимот қилинди.

Тадбирда ОКМК томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни акс эттирувчи стенд намойиш этилди. Ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилиши ўзлаштириладиган, импорт ўрнини босувчи 2500 дан ортиқ маҳсулотлар каталоги ҳам тақдим этилди. Ярмарка иштирокчилари ва меҳмонлар мамлакатимизда янги маҳсулотларни ўзлаштириш бўйича амалга оширилаётган янги лойиҳалар билан танишди.

Жумладан, ОКМКда Корея давлати билан металлни қайта ишловчи «АГМК-КОМА-ҲАНКООК» қўшма корхонаси, Германия билан металлни қайта ишловчи марказлар ишлаб чиқарувчи «АГМК-АБМ-МE- СОЛУТИОНС ГП» ҚК ташкил этилмоқда. Шунингдек Тошкент шаҳридаги “Крантас Гроуп” МЧЖ томонидан оғир юк кўтарувчи (110-220 тоннали) тоғ-кон техникаларини ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.

Алоҳида таъкидлаш зарурки, ҳозирда ОКМК ёрдамида Олмалиқ шаҳрида лойиҳа қиймати 115 миллиард сўмлик “Олмалиқ қуюв механика заводи” корхонаси ажратилган ер майдонида зарурий биноларни қуриш ишларини олиб бормоқда. Корхонани октябрь ойида ишга тушириш режалаштирилмоқда. Бу ерда кооперация асосида йиллик 200 миллиард сўмлик импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқарилади, 200 дан зиёд янги иш ўрни яратилади.

“Қуюв-механика заводи” МЧЖ билан темирйўл транспорти учун 74 та қуюв буюмларини ишлаб чиқариш ҳамкорликда ўзлаштирилди. Саноат ярмаркасида ОКМК ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида ўтказилган музокаралар натижасида маҳсулотлар хариди учун 102,5 миллиард сўмлик шартномалар имзоланди. Бундан ташқари, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан ўтказилган музокаралар натижасида импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича умумий қиймати 71 миллиард сўм бўлган меморандумлар ҳам имзоланди.

ОКМК Ахборот хизмати. 

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОКМК: саноат ярмаркасида 102,5 миллиард сўмлик шартномалар имзоланди