Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Кенгаш ваколатига оид қатор масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Хусусан, номзоди кўрсатилган бир неча нафар судьяларни ваколати муддати даврига қайта тайинлашга оид масала очиқ танлов ва муқобиллик асосида ўтказилиб, муҳокама якунида айримларининг иш жойлари ўзгарди.

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Аноров Фурқат Шуҳратович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Тоғаев Муродулло Раҳмат ўғли – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Бегимов Руфат Мусурмонович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Маҳмудов Беҳзод Улуғмуродович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сирдарё вилояти Гулистон туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди.

Набиев Ҳусан Холиқович – судьялик ваколати муддати даврига Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти Гулистон туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди.

Судьялар олий кенгаши матбуот хизматидан маълум қилишларича, Судьялар олий кенгаши қарори билан ваколат муддати якунига етган айрим судьяларни ушбу лавозимда бўлишининг навбатдаги муддатига тайинлашга оид масала ҳам кўриб чиқилди.

Муҳокамалар якунида тўрт нафар судьяга қайта ишонч билдирилди.

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Ҳакимов Тўлқинжон Эркинович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Пахтакор туман судининг раиси лавозимига;

Убайдуллаев Дилшоджон Муҳиддинович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Андижон вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига;

Ибодуллаев Анвар Абдужабборович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Қашқадарё вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Абдуазимов Равшан Собиржонович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг раиси лавозимига тайинланди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қайси судьялар лавозимига қайта тайинланди?