Ургут тумани ҳокимининг тегишли фармойиши билан Қодиров Олмос Норқулович туман ҳокимининг инновацион ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
1985 йилда Ургут туманида туғилган О.Қодиров мазкур тайинловга қадар Ургут тумани инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июлдаги “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонида инновацион ҳудудга айлантирилаётган 28 туман ва шаҳарда ҳокимнинг инновацион ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимини жорий қилиш белгиланганди.
Жумладан, Самарқанд вилоятида Ургут ва Нуробод туманлари инновацион ҳудудга айлантирилмоқда.
Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА