“Қилмиш қидирмиш”, деб бежиз айтилмаган. Ҳар қандай қинғир ҳаракатнинг бир кун келиб миси чиқиши муқаррар. Халқимизга сидқидилдан хизмат қилувчи почта тизимидаги айрим мутасадди шахслар елкаларидаги улкан масъулиятни унутиб, давлат ва жамият ҳақига кўз олайтирди.

Давлат хавфсизлик хизмати Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Наманган вилояти бошқармаси ҳамкорлигида олиб борилган суриштирувлар давомида “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамиятининг Наманган филиали Чортоқ тумани почта алоқа боғламаси собиқ бош ҳисобчиси, 1975 йилда туғилган Т.Н. ва ташкилотнинг бошқа мансабдор шахслари томонидан 529 миллион сўм пул маблағлари ўзлаштирилганлиги аниқланди.

Улар фуқароларнинг алимент пуллари, почта хизматлари кўрсатилишидан тушган даромадлар, матбуот нашрлари обунаси ва коммунал тўловлардан тушган маблағларни ўз шахсий пластик карталарига ноқонуний равишда ўтказиш, конверт-марка маҳсулотларини ноқонуний сотиш ҳамда ортиқча иш ҳақлари ҳисоблаш орқали жуда кўп миқдордаги ўзгаларнинг маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Ҳозирда Т.Н. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми а-банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ДХХ: Наманганда почта тизимида йирик талон-торожликлар аниқланди