Бугунги кунда мамлакатимизда ер ва ер билан боғлиқ ислоҳотлар жадал суръатларда амалга ошириляпти. Ер участкаларини ажратишнинг барча учун тенг, шаффоф ва бозор тамойилларига асосланган тартибини жорий этиш, ерга оид мулкий ва ҳуқуқий муносабатларда барқарорликни таъминлаш, ерларни муҳофаза қилиш, ер эгаларининг мулкий ҳуқуқларини кафолатлаш, шунингдек, ернинг иқтисодий қийматини белгилаш орқали уни фуқаролик ҳуқуқий муносабатлар объекти сифатида эркин муомалага киритиш белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги фармонига асосан, ер участкалари хусусий секторга мулк ва ижара ҳуқуқи асосида, давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиладиган бўлди. Мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи билан ер ажратиш тартиби бекор қилинди. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар очиқ электрон танлов якунларига кўра, фақат ижара ҳуқуқи асосида ажратилади. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилинади.

Давлат ташкилотларига ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади. Давлат-хусусий шериклик лойиҳалари ва ижтимоий фойдали мақсадларга эришишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишда эса ер участкалари давлат ташкилотига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади. Ушбу ерлар давлат-хусусий ёки ижтимоий шериклик тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддатига хусусий шерик, нодавлат нотижорат ташкилоти ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига ижарага берилиши мумкин.

Шунингдек, кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкаси, агар кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорларига бошқа ҳуқуқ билан тегишли бўлмаса, уларга умумий фойдаланиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади.

Аввал ер хусусийлаштириш мумкин бўлмаганлиги сабабли, ер участкаларидан фойдаланиш, эгалик қилиш ҳуқуқлари, шунингдек ерга нисбатан дахлсизлик ҳуқуқининг кўплаб бузилганлиги ҳамда давлат ва жамият учун олиб қўйиладиган ер майдонларининг компенсацияси билан боғлиқ тўловлар тўлаб берилмаганлиги аҳоли орасида кўплаб норозиликларни келтириб чиқараётган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонунида қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилмаган ёки ушбу мақсадлар учун мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тартиблари белгиланган.

Қонунга кўра, ер участкаларини хусусийлаштириш ҳақ эвазига амалга оширилади. Агарда ушбу ер участкасида давлат кўчмас мулки мавжуд бўлиб, уларни хусусийлаштириш тақозо этилган бўлса, ер ва кўчмас мулкни бир вақтда хусусийлаштиришга йўл қўйилади.

Юридик шахсларга тадбиркорларлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун берилган ер участкалари, мамлакатимиз фуқароларига якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш, шунингдек, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фоалиятини амалга ошириш учун берилган ер участкалари хусусийлаштириш объектларига киради. Шунингдек, хусусийлаштирилиши лозим бўлган давлат кўчмас мулк объектлари жойлашган ер участкалари ва бўш турган ер участкалари ҳам хусусийлаштириш объектларидир.

Хусусийлаштиришга йўл қўйилмайдиган ер участкалари ҳам мавжуд. Булар – фойдали қазилма конлари, қонунчиликка мувофиқ хусусийлаштирилмайдиган давлат мулки объектлари жойлашган ер участкалари. Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадлари ва тарихий-маданий мақсадлар учун мўлжалланган ерлар таркибига кирувчи ер участкалари, шунингдек ўрмон ҳамда сув фондларининг, муҳандислик ва транспорт инфратузулмаси объектларининг муҳофаза зоналари, шаҳарлар ва шаҳарчаларнинг умумий фойдаланишдаги ерлари (майдонлар, кўчалар, тор кўчалар, йўллар, соҳил бўйлари, скверлар, хиёбонлар, истироҳат боғлари). Хавфли моддалар билан зарарланган ва биоген заҳарланишга дучор бўлган ер участкалари ҳамда кўп квартирали уйлар жойлашган, шунингдек кўп квартирали уйларга туташ ер участкалари.

Шунингдек, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини, ижтимоий шериклик тўғрисидаги келишувлар ва шартномаларни амалга ошириш учун берилган, юридик шахсларга давлат ва жамият эҳтиёжлари учун берилган ер участкаларини хусусийлаштиришга йўл қўйилмайди.

Қобил Бобожонов,
Кадастр аентлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ерга эгалик қилишда қандай тартиб ўрнатилмоқда?