Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг @uza_uz телеграм каналида 20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлиги департаменти, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати мутасаддилари иштирокида Йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мавзусида овозли чат ўтказилди.

Унда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ахборот хизмати бошлиғи Азизхон Муродов ҳамда инспектор Ойбек Раҳмоновлар иштирок этди.  

Мавзу юзасидан йўлланган саволларга мутахассисларнинг жавобларини матн ҳамда видео ҳавола шаклида кўришингиз мумкин.  

— Кейинги 6 ой давомида республикамизда нечта йўл транспорт ҳодисалари содир этилди? Ўтган йилларга қараганда ўзгариш борми? 

— Йўл инфратузилмасини такомиллаштириш, автомобиль йўлларидаги оғир транспорт ҳодисаларини келтириб чиқарадиган жойларга тўсиқлар ўрнатиш, етишмайдиган йўл белгилари ёки чизиқлар, светофорлар ўрнатилиши натижасида ўтган йилнинг олти ойига нисбатан йўл транспорт ҳодисалари камайишига эришилди. 

Йўл транспорт ҳодисаларининг камайишини ютуғимиз, деб айта олмаймиз. Битта транспорт ҳодисаси содир бўлса ҳам унинг оқибатида бир нафар инсонга зарар етса ёки бевақт оламдан кўз юмса ҳам бизлар учун оғриқли холат.  

Жорий йилнинг 6 ойи давомида 3 минг 559 та йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. 2 минг 775 та инсон турли даражада тан жароҳатлари олган бўлса, 284 нафар инсон бевақт ҳаётдан кўз юмган. 

— Йўл қоидасини бузган пиёдалар учун қанча жарима қўлланилади? 

— Бу бўйича Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 138-моддасида белгилаб қўйилган. Бунда пиёдалар томонидан белгиланмаган жойлардан йўлларни кесиб ўтиш ёки белгиланган жойлардан ҳам кесиб ўтаётган вақтда масалан, пиёдалар ўтиш жойидан ёки белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган вақтда ҳам телефондан фойдаланганда базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. 

Ундан ташқари светофор ишораларига риоя қилмаслик бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгилаб ўтилган. Светофорнинг тақиқловчи ишорасига риоя қилмаслик базавия ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари, шунингдек, тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларига риоя қилмаслик бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-6-моддасига кўра базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. 

Шунингдек, йўлларда айрим ҳолларда йўловчилар турли хатти-ҳаракатлари билан ҳайдовчилар учун ноқулай ҳолатларни юзага келтиришади. Хайдовчи кескин тормоз беришига ёки йўналишини ўзгартиришига сабаб бўлади. Бу эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-5-моддасининг 2-қисмида кўрсатиб ўтилган. Яъни ушбу қоидабузарлик учун жавобгарлик базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. 

— Мирзо Улуғбек тумани “Диадора” бекатига етмасдан ётоқхона бекати, яъни ТТЗ бозорида кўп ҳолларда тирбандлик юзага келяпти. Натижада пиёдалар ўзи учун белгиланган йўлакдан ўта олишмайди. Сабаби ҳайдовчилар пиёдалар йўлагида транспорт воситаси билан туриб оляпти. Бу муаммо бартараф этилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. 

— Юртимизда айниқса йўл транспорт соҳасида жамоатчилик назорати жуда ҳам зарур деб ҳисоблайман. Республикамизда 36 миллионга яқин аҳоли, 4 миллионга яқин транспорт воситаси бор. Ҳар битта транспорт воситаси ёки ҳар битта фуқарони ортидан йўл патруль хизмати инспекторини қўйишнинг имконияти йўқ. Жамоатчи, яъни фаол фуқароларимиз ўзларининг таклифларини бериб, камчилик ҳамда муаммолар ҳақида бизларни огоҳлантиришса, ўша худудларга керакли йўл патруль хизмати инспекторларини жалб қилиб, муаммони ҳал этишга ҳаракат қиламиз. 

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/qTZN2gjioJw" title="Йўл транспорт ҳодисалари рақамларда: 6 ойда 3 ярим мингдан зиёд ЙТҲ содир этилган" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Н.Раҳмонова,  
Н.Абдувоитов (видео) ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йўл транспорт ҳодисалари рақамларда: 6 ойда 3 ярим мингдан зиёд ЙТҲ содир этилган (+видео)