Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинаётган "Узбечка" фильмининг тасвирга олиш ишлари Беларус давлатининг Минск шаҳрида давом этмоқда.
«Сinema of Сentral Аsia“ киностудияси томонидан Акбар Бектурдиев режиссёрлигида яратилаётган мазкур фильм ўзбек снайпер қизининг Иккинчи жаҳон урушида кўрсатган жасорати ва бошидан кечирганлари ҳақида ҳикоя қилади.
Постановкачи операторлар Ҳусан Алижонов ва Максим Куровский, постановкачи рассомлар Акмал Саидов, Виталий Григорьевич, либослар бўйича рассом Наталья Одинцова, грим устаси Алёна Астапич, Галина Иванова, каскадёр Роман Королев, продюсер Феруза Бектурдиева, бош продюсер Фирдавс Абдухолиқов.
Фильмда ролларни Айсанем Юсупова, Феруза Саидова, Йигитали Мамажонов, Олег Тактаров, Лапаницин Сергей, Милана Иванова ва бошқалар ижро қилмоқда.
Кинематография агентлиги Ахборот хизмати