Маълумки, бола туғилганда бир йўла бериладиган “суюнчи” пули базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараварини ташкил этади. Нафақа олиниши учун маълумотнома нафақани тўловчи органга 6 ой ичида топширилиши керак.
Авваллари фуқаролар фарзандли бўлганда “суюнчи” пулини банкка бориб, навбатда туриб олишар эди. Эндиликда ушбу хизмат Халқ банки ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамкорлигида автоматлаштирилди.
Шунга кўра, бундан кейин ФҲДЁ бўлимларида бола туғилганлик ҳужжатларини расмийлаштириш вақтида суюнчи пули ота ёки онанинг банк картасига онлайн тарзда ўтказиб берилади.
Реклама ҳуқуқи асосида
ЎзА