Европа Иттифоқи Албания ва Шимолий Македония билан иттифоққа қўшилиш бўйича музокараларни бошлади.
Бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен маълум қилди, – дея хабар беради “ТАСС”.
– Албания ва Шимолий Македония халқи бунга лойиқ ва бир кун келиб биз Албания ҳамда Шимолий Македонияни ЕИнинг тўлақонли аъзоси сифатида кутиб оламиз, – деди Еврокомиссия вакили.
Қайд этилишича, музокаралар бугун Бельгия пойтахтида Европа Иттифоқи ҳамда Албания ва Шимолий Македония ваколатхоналари иштирокидаги конференцияда бўлиб ўтган.
Музокаралар ўнлаб йўналишлар бўйича олиб борилди. Шунингдек, уларнинг ҳар бири бўйича мамлакатлар ўз қонунчилигини Европа Иттифоқи стандартларига мослаштириши керак бўлади. Бу жараён якунлангандан кейингина мамлакатлар Европа Иттифоқига қўшилиши мумкин.
Аниқлик киритилишича, музокаралар жараёнини якунлаш учун муддат белгиланмаган.
Дарвоқе, Албания 2005 йилдан, Шимолий Македония эса 2014 йилдан Европа Иттифоқига аъзоликка номзод ҳисобланади.
Улуғбек Маҳмирзаев