Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларга давлат ҳимоясини тақдим этувчи, хотин-қизларга тазйиқ ўтказаётган ёки уларга нисбатан зўравонлик содир этган шахсга ёхуд бир гуруҳ шахсларга нисбатан қонуний таъсир кўрсатиш чоралари сифатида “ҳимоя ордери” институти жорий этилган.

Шунингдек, мазкур шахслар ҳимоя ордерининг шартлари ҳамда уни бажармаслик оқибатлари ва зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастурларидан ўтиши зарурлиги тўғрисида хабардор қилинади.

Бироқ, тегишли жавобгарлик белгиланган бўлишига қарамай, тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармасдан хотин-қизларга нисбатан такроран тазйиқ ўтказиш ва зўравонлик содир этиш ҳолатлари ортиб бормоқда.

[gallery-7860]

Амалдаги қонунчиликка кўра ҳимоя ордери талабларини бажармаслик базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Юқорида қайд этилган салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаслик ҳолатлари бўйича жавобгарлик кучайтирилмоқда.

Бу Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси мажлисида қайд этилди.  

Сенатнинг йигирма саккизинчи ялпи мажлиси олдидан ўтказилган мажлисда Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасида қабул қилинган ва Сенатга юборилган “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2061-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонун дастлабки тарзда кўриб чиқилди.

Қонунчиликка киритилаётган ўзгартишларга кўра, ҳимоя ордери талабларини бажармаслик учун белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима – беш бараваридан ўн бараваригача этиб белгиланмоқда.

Мажлисда иштирокчилар томонидан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар, хусусан, тарғибот ва тушунтириш ишларини янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.

Сенаторлар,  экспертлар, халқ депутатлари маҳаллий кенгашларнинг ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича доимий комиссиялари раислари, вазирлик ва идоралар масъуллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган мажлис якунида қўмитанинг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зўравонлик учун жавобгарлик кучайтирилади